Яширилган металл ноқонуний олиб чиқиш учун кўзланган эди

Яширилган металл ноқонуний олиб чиқиш учун кўзланган эди

Божхона ходимлари томонидан товарнинг ноқонуний кириб келиш ёхуд божхона органларига олиб ўтилаётган товарлар тўғрисидаги маълумотни, шу жумладан уларнинг номи, миқдори, вазни ва юклар қиймати, тегишли товар кодлари ҳақидаги маълумотларни нотўғри декларациялаш ҳолатлари аниқланмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан, қушни давлатдан юртимизга ўтиш учун “Бекобод” темир йўл чегара божхона постига кириб келган товарлар ортилган темир йўл таркиби, “Бекобод цемент” акционерлик жамият ташкилоти ҳудудида жойлашган тарози назорат ўлчов воситаси билан божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилган товар вазнидан ортиқ бўлган, умумий қиймати 146 млн. сўмлик, 48 минг кг зиёд "қора металлларнинг парчалари ва чиқиндилари" борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлар олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!