Стенфорд университети (АҚШ) олимлари ўтказган тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳатто дарахтлар орасида қисқа муддат сайр қилиш ҳам миянинг хавотир ва стресс учун масъул бўлган қисми - бодомсимон тананинг фаоллигини пасайтиради.
Олимлар очиқ табиатда сайр қилиш психикани ҳатто спорт билан шуғулланишдан ҳам яхшироқ тиклашини аниқлашди. Ҳар қандай яшил майдонлар, ҳатто шаҳардаги боғлар, кичик адирлар ва хиёбонлар ҳам мос келади.
78 та тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, яшил муҳитда узоқ вақт - камида 45 дақиқа - сайр қилиш нафақат стрессни камайтиради, балки диққат, ишчи хотира ва диққатни жамлаш қобилиятини ҳам яхшилайди.
Яшил ҳудудларда бўлиш ички хавотирлардан ташқи нейтрал омилларга эътиборни ўтказиш ва бўшашиш механизмларини ишга туширади.
Эндокринолог Зуҳра Павлова ўз телеграм каналида таъкидлаганидек, бу таъсир айниқса ўсмирлар ва талабаларда яққол кўзга ташланади.
Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Улуғбек Шукурлаев ҳам блогернинг ўзи шаҳарга бормагани, у ерга фақат тасвирга олиш гуруҳи келганини маълум қилди
Ўзбекистонда уч нафар қизи бор оилада яна тўрт нафар ўғил фарзанд дунёга келиши кутилмоқда. Оилада ўғил фарзанд кўришни орзу қилган ота-она учун бу кутилмаган янгилик бўлди.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг маслаҳатчиси Октай Сарал ҳижобли ўқувчиларнинг таълим олиш ҳуқуқини чеклашни нотўғри деб атади ва Озарбайжонни қарорни қайта кўриб чиқишга чақирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан можаро бошланган пайтда ҳарбий операцияга оид махфий маълумотларни ошкор қилган шахсларга нисбатан кескин чоралар кўриш кераклигини айтди.
Бундай ютуқлар замирида кўп йиллик илмий изланишлар, иқтидорли муҳандисларнинг меҳнати ҳамда миллий технологияларни ривожлантиришга киритилган инвестициялар турибди.
Ушбу мақом муҳандислик, хўжалик ва маданий жиҳатдан алоҳида аҳамиятга эга тарихий ирригация ҳамда дренаж иншоотларига берилади. “Дарғом” ва “Шоҳруд” бугун ҳам сув хўжалиги тизимининг амалдаги иншоотлари ҳисобланади.
Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсида қизил сув оқаётганлиги тўғрисида мурожаат тарқалди. Ҳолат юзасидан Экология қўмитаси Экология полицияси ходимлари томонидан Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган «Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ Чирчиқ шаҳар оқова сув тозалаш иншоотида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этиш орқали 14 сентябрдан 23 сентябргача 10 кун муддатда текшириш ўтказилди.
Ёш болага нисбатан зўравонликка асло тоқат қилиб бўлмайди, жазо эса муқаррар ва муросасиз бўлиши шарт. Ўзбекистон Президенти бирданига 5 та кодекс ва 6 та қонунга ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонунни имзолади.
«Жанубий Устюрт» миллий табиат боғида Ўзбекистон ҳудудида илк бор туркман узунқулоғи — Марказий Осиёда учрайдиган ноёб ва кам ўрганилган кўршапалак тури аниқланди. Ушбу топилма 2026 йил сентябрь ойида Устюрт платосининг жанубий қисмида, Туркманистон билан чегарадош ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти экспедицияси давомида қайд этилди.