“Яшил ҳудуд”га кирган Қашқадарёда яна ишлар ҳар доимгидек йўлга қўйилди

A A A
“Яшил ҳудуд”га кирган Қашқадарёда яна ишлар ҳар доимгидек йўлга қўйилди

Бугунги синовли кунларда  одамларнинг эртанги кунга бўлган ишончини ошириш,  эҳтиёжманд оилаларни қўллаб қувватлаш, янада ҳамжиҳатлик билан ишлашни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Қашқадарё вилоятидага Президент Халқ қабулхоналари ва сектор раҳбарлари  томонидан  бу борада қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Карантин кунларида ҳам аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, энг кичик масаладан тортиб,  ҳудудлар ободлиги, одамларнинг  фаровон ҳаёти учун хизмат қиладиган катта муаммоларгача ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда. Шу вақтгача  мурожаатлар онлайн тарзда қабул қилинган бўлса, эндиликда Қашқадарё вилояти короновирусдан холи, яъни “яшил ҳудуд”га киргани боис яна ишлар ҳар доимгидек йўлга қўйилди.

Карантин талабларига қатъий  риоя қилиниб,  тиббий ниқобларда, оралиқ масофаларга эътибор қаратилган ҳолда фуқароларнинг муаммолари тингланаяпти, мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг ечими бўйича чора тадбирлар кўрилаяпти. Жорий йилнинг шу давригача Қашқадарё вилоятидаги Президент Халқ қабулхонасига 5 минг 693 та мурожаат келиб тушган бўлса, уларнинг 4 минг 349 таси қаноатлантирилган.

“Яшил ҳудуд”га кирган Қашқадарёда яна ишлар ҳар доимгидек йўлга қўйилди

Аниқ мисолларга мурожаат қилсак. Қарши шаҳридаги “Арал” маҳалласида 2 мингдан ошиқ аҳоли яшайди. Аммо ҳудудда умумтаълим мактаби йўқлиги сабабли  ўқувчилар 2-3 км йўл босиб, қўшни маҳаллалардаги мактабларга қатнаб ўқишга мажбур  бўлишган. Аҳоли маҳаллаларида мактаб учун ажратилган ер борлиги, аммо қурилиши бир неча йиллардан буён амалга ошмай келаётганини айтиб, шикоят аризаси билан чиқишган. Мурожаатлардан сўнг  мактаб инвестиция дастурига киритилиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Дастурга асосан 3 қаватли, 630 ўринли замонавий  билим даргоҳи қад ростлади. Ушбу янги мактабда ўқувчиларнинг бекаму кўст билим олишлари учун барча шарт шароит ва қулайликлар яратилмоқда.

Қарши шаҳридаги “Гунгон”, “Ғафур Ғулом”, “Кат” маҳаллалари  аҳолисининг ҳам бир неча йиллик муаммолари ҳал этилмоқда. Ушбу маҳаллаларни кесиб ўтувчи “Алишер Навоий”, “Насаф”  кўчалари таъмирталаб аҳволга келиб  қолганлиги  транспорт қатнови ва йўловчиларнинг ўтиб қайтиши учун қийинчилик туғдираётганидан ташқари ёзда атрофга тарқаладиган чанг тўзон, қишда ҳосил бўладиган кўлмак ва лой атроф муҳитга ҳам зарар етказаётгани аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди. Ва ниҳоят бу муаммо ҳам ўз ечимини топди.

“Навоий” ва “Насаф” кўчаларини  таъмирлаш учун республика бюджетидан 16 миллиард 150  миллион сўм маблағ ажратилди. Айни пайтда йўл корхоналари томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Тор, ўнқир-чўнқир  кўчалар 4 тасмали, кенг ва равон йўлга айланаяпти. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида йўлни икки томонида пиёдалар йўлакчалари қурилиб, сув қочириш лотоклари барпо этилаяпти. Ёритиш тармоқлари янгиланаяпти. Тупроқ, иқлим шароитидан келиб чиқиб, турли манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари амалга оширилаяпти. Йўл қурилиши муносабати билан  700  дан ортиқ  ишсиз ёшлар ишга қабул қилинди. 

Албатта, аҳолини, айниқса ёшларни иш билан таъминлаш,  оилаларнинг даромадини ошириш энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Бу борада фойдаланилмай келинаётган ерларни ўзлаштириш ҳисобига иш ўринларининг яратилаётгани ҳар томонлама самарали бўлмоқда. Вилоятда маҳаллий ҳокимиятларнинг кўмаги ва  тадбиркорларнинг ташаббуси билан  23 та ишлаб чиқариш кооперациялари ташкил этилди. Уларга 732 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар ва ёшлар бириктирилди. Бандликка кўмаклашиш марказининг жамғармаси ҳисобидан  кооперация аъзолари  учун  2 миллиард 566 миллион сўм миқдорида субсидиялар ажратилди. Қир адирлик ва лалми ерлар ўзлаштирилиб, 1 минг 365 гектар янги ерлар очилди. Бундан ташқари  самарасизлиги туфайли  фойдаланишдан чиқарилган  659 гектар  ер  қайтадан экин майдонларига айлантирилди. Янги очилган ерларда суғориш  тармоқларини йўлга қўйиш учун 22 та артезиан қудуқлар қазилиб, оби ҳаёт чиқарилди, 19 та сув насослари янгидан ўрнатилди, 15 км  лотоклар  қурилди, 16 км лик канал ва ариқлар тозаланди.

“Яшил ҳудуд”га кирган Қашқадарёда яна ишлар ҳар доимгидек йўлга қўйилди

“Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида Қарши туманидаги  “Хонобод”  массивида  қаровсиз,  фойдаланилмай турган 93 гектар ер майдони  132 нафар йигит қизга имкониятига қараб, 50 сотих ва 1 гектардан бўлиб  берилди. Сув чиқиши қийин бўлган майдон текисланиб, шудгор қилинди. Ҳудуддаги яроқсиз аҳволга келиб қолган трансфарматор таъмирланди. Сув йўллари очилиб,  3 та артезиан қудуғи ўрнатиб берилди. Натижада  қақраб ётган замин  оби ҳаётдан  баҳра олди. Шоҳрух Бобошарипов ва Дилноза Салимова  ёш оилалардан бири. Бугун  улар бир гектар ернинг эгаси. Дастлаб эккан  400 туп олма кучатлари  бугун баравж ривожланаяпти. Улар ҳосилга киргунига қадар ердан самарали фойдаланиш ва даромад кўриш учун  ниҳоллар  орасига помидор, пиёз сингари  полиз экинлари экиб, парвариш килишаяпти.

Имкониятлар ҳисобга олиниб, ушбу ҳудудда яна 500 гектар ер ўзлаштирилиб,  500 нафар  ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага ва ёшларга бўлиб берилиши режалаштирилаяпти.

Вилоят Халқ қабулхонасининг ёрдами билан яна бир тадбиркорнинг нияти ушалди. “Отчопар” маҳалласида истиқомат қилувчи Шуҳрат Одиловга ҳам  “Хонобод” массивидан 5 гектар ер ажратиб берилди. Йиллар давомида фойдаланилмай келинган, янтоқзорга айланган  ер бугун обод манзилга айланди. Яхши ниятлар билан ерга қадалган узум кўчатлари  бугун барг чиқарди. Қатор ораларига бодринг, помидор, булғор қалампири экилди. Экинларни томчилатиб суғориш йўлга қўйилди.

Эътибор ва ғамхўрлик, қўллаб қувватлаш, ҳар қандай далда эртанги кунга бўлган ишончни, инсон иродасини мустаҳкамлайди. Буни мамнун чеҳраларда, ҳаракат ва интилишларда, ғайрат ва шижоатда кўриш, ҳис этиш мумкин. Президент Халқ қабулхоналари эса ушбу эзгу сай-ҳаракатларда доимо элимиз кўмакдоши бўлиб келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото)

«Барселона»нинг 18 ёшли вингери Ламин Ямал омма олдида янги севгилиси билан кўриниш берди.

Каспий денгизи хавотирли тезликда қуриб бормоқда

Каспий денгизида сув сатҳининг ўзгариб туриши аввалроқ ҳам кузатилган, бироқ олимлар 1990-йилларда бошланган ҳозирги пасайиш жараёни тўхтамаслигидан огоҳлантирмоқда.

Электр ва газ нархлари бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026 йил 1 июндан бошлаб электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Турклар Эрондан ҳам ёмонроқ аҳволга тушади — Исроил маданият вазири

Мики Зоҳар “Туркияга душман давлат сифатида муомала қилишни бошлаш лозим” деган мазмундаги фикрни ҳам илгари сурди.

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Хориждан наслдор қорамолларни олиб кириш ҚҚСдан озод этилади.

АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди

Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.

Россиялик собиқ футболчи ЖЧда Ўзбекистондан нималар кутаётганини айтди

СССР терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кутаётган натижаларни айтиб ўтди.

Орол Пекинга тегишли эмас ва унга бўйсунмайди

Лайнинг ушбу баёноти АҚШ президенти Доналд Трамп ва Си Жинпин ўртасида Пекинда бўлиб ўтган учрашувдан бир неча кун ўтиб янгради.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Украина аҳолиси 22–25 млн кишигача камайди

Украина ОАВлари маълумотига кўра, Улютин 1991 йилда мамлакат аҳолиси қарийб 48 миллион киши бўлганини, 2022 йилда эса бу кўрсаткич тахминан 41 миллион кишини ташкил этганини айтган.

"Узр ўғлим, шунақа бўлиб қолди" - Трамп ўғлининг никоҳ тўйида қатнаша олмаслигини маълум қилди

Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоқ саҳифаси ёзди.

Путин Украинадаги урушни 2026 йил охирига қадар якунламоқчи, фақат...

Шу билан бирга, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Bloomberg учун берган изоҳида Путин урушни якунлаш учун ҳеч қандай муддат белгиламаганини билдирди.

АҚШда қуш уяси сабабли харидор ўзи сотиб олган автомобилга эгалик қила олмаяпти (фото)

Бу ҳақда Autoblog хабар берди.

Си Сзинпин Туркманистонга келмоқчи

Таклифингиз учун ташаккур билдираман ва икки томон учун ҳам қулай вақтда Туркманистонга ташриф буюришга тайёрман.

АҚШ элчихонаси Киевда йирик ҳаво ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантирди

АҚШнинг Киевдаги элчихонаси яқин 24 соат ичида Украина ҳудудига «сезиларли ҳаво ҳужуми» бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилди.

Ливанда Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3123 кишига етди

Вазирлик билдиришича, 2 мартдан буён бошланган ҳарбий кескинлашув даврида қурбонлар умумий сони 3123 кишига, яраланганлар сони эса 9506 кишига етган.

Исроилга ҳозирда 51 та давлат ҳарбий маҳсулот етказиб бермоқда

Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.

Норвегияда “энг чиройли ҳожатхона” хавфсизлик сабаб ёпилди

Андайя оролида жойлашган ва фьорд манзараси билан машҳур бўлган жамоат ҳожатхонаси ҳарбий хавфсизлик туфайли ёпилди.

Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди

Шифокорлар томонидан болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг у яқинларига топширилди. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши экани маълум қилинмоқда.

Хитойда кўмир конидаги портлашда 90 киши ҳалок бўлди

Хитой раиси Си Жинпинг тирик қолганларни излаш ва жабрланганларни қутқариш учун барча куч ва воситаларни сафарбар қилишни буюрган.

Рубио: Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокаралар тўхтатилди

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Швециянинг Хелсингборг шаҳрида бўлиб ўтган НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғинида маълум қилди.

“MV Hondius” кемасида хантавирусга чалинганлар сони ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.

Ҳантер Байден Исроилни отасига қарши кампания билан боғлади

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган дори воситалари фош бўлди

Тегишли баҳолаш ҳисоботига кўра, ушбу тиббий воситаларнинг умумий қиймати 1 млрд 323 млн сўмни ташкил этади.

GoTürkiye янги мини-сериали “Cappadocia Fairytale” экранларда

Туркиянинг глобал туризм платформаси — GoTürkiye мамлакатнинг бетакрор сайёҳлик манзилларини кинематографик ҳикоялар орқали намойиш этиб, халқаро аудитория эътиборини жалб этишда давом этмоқда.

Покистон Эрон ва Марказий Осиёга манго экспорти учун чекловларни енгиллаштирди

Покистон ҳукумати Эрон ва Марказий Осиё давлатларига қуруқлик орқали манго экспорт қилиш бўйича молиявий талабларни вақтинча енгиллаштирди.

Данияда 2012 йилдан буён энг кучли зилзила қайд этилди

Сейсмологларнинг сўзларига кўра, ушбу ҳодиса Скандинавия ўлчовлари бўйича анча сезиларли бўлиб, мутахассисларнинг катта эътиборини тортди.

Мюнхенда Хитой жосуслари экани гумонланаётган шахслар қўлга олинди – DW

Федерал прокуратура хитойлик 55 ва 52 ёшли Германия фуқароси бўлган эр-хотинни Хитой разведкаси топшириғи билан немис университетлари ходимлари билан алоқа ўрнатганликда айбламоқда.

Моссаднинг Эрон бўйича режаси барбод бўлди

Америка оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Исроил разведка хизмати — Моссад Эронда ҳокимиятга мамлакатнинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажодни қайтаришга умид қилган.

Наманганда 12 яшар бола ток уриши оқибатида вафот этди​​​​​​​

Марҳум бола Давлатобод туманидаги 56-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 5-В синф ўқувчиси бўлган.

Андижонда ноқонуний дори цехи фош этилди

Тезкор тадбир жараёнида «Simbaby», «Doclungc», «Leron», «Yodigan», «Polivit» каби қарийб 100 турдаги маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди.

Сурхондарёда 13 ёшли қиз дарёда чўкиб кетди

Вояга етмаган қизнинг жасади Тўпаланг дарёсидан топилди

Тошкентда ИИБ ходими фоҳишаларга “раҳнамолик” қилиб келгани маълум бўлди

Яккасарой туманида профилактика инспектори ўзига бириктирилган ҳудудда ижарада яшовчи аёлдан фоҳишаларга “раҳнамолик” қилиш эвазига ҳар ойда 400 доллар пора беришни талаб қилган.

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида биринчилардан бўлиб Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди

12-20 май кунлари бўлиб ўтаётган 79-Канн халқаро кинофестивали Marché du Film кинобозорида Ўзбекистон 25 фоизли Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди.