Геологлар Япония қирғоқбўйи ҳудудида нодир металларнинг улкан конини аниқлашди. Хомаки ҳисоб-китобларга кўра, бу ерда камида 16 млн. тонна камёб металл бор, деб ёзмоқда Хабар нашри.
Маълумки, нодир металлар асосан электроника қурилмаларида ишлатилади: телефонлар учун аккумуляторлар, электромобилларнинг платалари ва ҳоказо. Бу соҳа етакчиларидан бўлган Японияда ноёб хазинанинг топилиши келгусида глобал бозорда жиддий ўзгаришлар ясаши эҳтимолдан холи эмас, негаки, дунёдаги жами нодир металл конлари асосан Хитойда жойлашган...
Нодир металлар конлари Минамитори оролида топилди (Токиодан 1850 километр олисда жойлашган). Барча турдаги камёб металлар бор, айтишларича, бу ерда аниқланган иттрий жаҳон талабини қондириш учун 780 йилга, диспрозий 730 йилга, европий 620 йилга, тербий 420 йилга етаркан.
Япон мутахассислари энди бу конни самарали қазиб олиш бўйича аниқ режалар тузишмоқда.
"New York Times" нашрида чоп этилган навбатдаги мақолада Ўзбекистон терма жамоасининг футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига муддатидан олдин йўл олганига эътибор қаратилди.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Лос-Анжелесда уч кундан бери давом этаётган намойишлар юзасидан Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди.
1990-йилларнинг ўрталарида Корея Республикаси жадал иқтисодий ўсиш босқичида катта муаммо билан юзма-юз келди: бу — ифлосланиш эди. Шаҳарларда димиқтирувчи тутун пайдо бўлди, қишлоқ хўжалиги чиқиндилари дарёларга оқиб тушди, шаҳар ҳокимликлари эса ортиб бораётган чиқиндилар тўлқинига дуч келди.
Иккинчи жаҳон урушида Озарбайжоннинг роли жуда муҳим ва аҳамиятли эди. Озарбайжон урушнинг ҳам ҳарбий операцияларига, ҳам иқтисодий ва стратегик соҳаларига катта ҳисса қўшди. Озарбайжон халқи фронтда ҳам, орқада ҳам катта мардонавор туриб, армияга зарур ёрдам кўрсатди. Уруш бошланганда Озарбайжон аҳолиси фронтга кетишга тайёр эди.
Манбаларга кўра, воқеа 7 июнь куни диндорлар шом намозига тўпланган Карн ал-Асад қишлоғида содир бўлган. Агентлик тахминига кўра, ҳужумчи руҳий касалликдан азият чеккан бўлиши мумкин.
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Лос Анжелес шаҳрига 2000 нафар Миллий гвардия аскарларини юборишга қарор қилди. Намойишлар янада шиддатли тус олмоқда.