Шу йилнинг 9 июнь куни Президент матбуот котиби Шерзод Асадов оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказди.
Бу ҳафта мамлакатимиз ташқи сиёсий ва иқтисодий ҳаётида муҳим воқеалар жуда кўп. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицо билан музокаралар ўтказди. Ўзбекистон билан Словакия ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилди. Эртага давлатимиз раҳбари Болгария Республикаси Президенти Румен Радев билан музокаралар ўтказади. Бугун Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлайди. Унда 8 минг нафар делегат, шу жумладан 100 га яқин давлатдан 3 мингга яқин хорижий меҳмон иштирок этиши кутилмоқда, — деб ёзади Шерзод Асадов.
Жумладан, Болгария Президенти Румен Радев, Словакия Бош вазири Роберт Фицо, Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент Администрацияси раҳбари Адилбек Касималиев, Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода, Озарбайжон Бош вазири Али Асадов, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Нокергули Атагулиев, шунингдек, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти амалдаги раиси, Финляндия ташқи ишлар вазири Элина Валтонен, Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо, БРИКС Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русеф ва бошқалар қатнашади.
— форумда Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлайди. Давлатимиз раҳбари глобал хавфсизлик чақириқлари жаҳон иқтисодиётига ўтказаётган таъсири тенденцияларини ҳисобга олиб, ҳамкорликнинг асосий тамойиллари ҳамда Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий дастурининг асосий йўналишлари бўйича ўз фикрларини билдиради.
— форум доирасида биринчи марта Миллий кўргазма бўлиб ўтади;
Шунингдек, шу йилнинг 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг 3-ялпи мажлиси бўлиб ўтади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Бу эса у Украинадаги литий осон олинадиган ягона кон эканлигини билдиради. Мазкур ҳудудда литийдан ташқари тантал, ниобий, бериллий, рубидий ва сезий каби нодир металлар ҳам мавжуд.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.