Губернатор Гэвин Ньюсом штатда ноқонуний миграцияга қарши рейдларга қарши норозилик намойишлари давом этаётган бир пайтда, АҚШ Мудофаа вазири Пит Хегсетга мурожаат қилиб, Лос-Анжелесда Миллий гвардия қўшинларининг “ноқонуний жойлаштирилиши” тўғрисидаги қарорни бекор қилишни талаб қилди.
Президент Доналд Трамп, Калифорнияда Қўшма Штатларнинг Иммиграция ва божхона хизматлари томонидан ўтказилган рейдларга қарши норозиликлар бошлангач, ушбу штатга 2000 нафар Миллий гвардиячини юборишни буюрган эди. Бир ҳафта ичида Лос-Анжелес атрофида миграция қонунчилигини бузганлик гумони билан 118 киши қўлга олинган.
"Трамп аралашмагунча, бизда ҳеч қандай муаммо йўқ эди. Бу штат суверенитетининг жиддий бузилиши — зиддиятни авж олдириш ва ресурсларни ҳақиқатан зарур бўлган жойлардан олиб қўйишдир", — дея таъкидлади Гэвин Нюсом расмий мурожаатида.
Унинг сўзларига кўра, штат раҳбари сифатида, хорижий бостириб кириш ёки давлат ҳокимиятига таҳдид солувчи исён бўлмаган тақдирда, федерал ёрдамга мурожаат қилиш тўғрисида қарорни айнан у қабул қилиши керак.
Бундан ташқари 22 штатнинг демократ губернаторлари томонидан эълон қилинган умумий баёнотда президент Трамп "ўз ваколатларини хавотирли даражада суиистеъмол қилганликда айбланду, Пентагон раҳбари Хегсетнинг Калифорнияга денгиз пиёда қўшинларини юбориш ҳақидаги таҳдидлари эса қораланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.