Ишонч ортмоқда: Ўзбекистон яна бир нуфузли халқаро тадбирга мезбонлик қилади

Ишонч ортмоқда: Ўзбекистон яна бир нуфузли халқаро тадбирга мезбонлик қилади

Америка Қўшма Штатларининг Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган Глобал экологик фонд (GEF) кенгашининг 69-йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самарали натижалари дунёнинг етакчи донор давлатлари эътиборига тақдим этилди.

Кенгашда нутқ сўзлаган Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов давлат раҳбари томонидан бир қатор муҳим экологик ташаббуслар, хусусан, Орол денгизининг қуриб қолган тубида кенг кўламли ўрмонзорлаштириш кампанияси олиб борилаётганлиги, бугунги кунгача 2 миллион гектар майдон яшил ҳудудга айлантирилганлиги, “Яшил макон” умумхалқ лойиҳаси доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт экилаётганлиги ва яшил ҳудудларни 30 фоизгача ошириш мақсад қилинганлиги, 2030-йилга бориб “яшил” энергия улушини 54 фоизга етказиш режалаштирилганлиги, қайта тикланувчи энергияга ва нол чиқиндили транспортга ўтиш рағбатлантираётганлиги таъкидлади.

Вазир, шунингдек, кенгаш иштирокчилари эътиборини Ўзбекистонда қонунчиликда атроф-муҳитни асрашга қаратилган қатор ўзгартишлар киритилганлиги ҳамда экологик таълим сифати оширилаётганлигига қаратди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси янгиланиб, атроф-муҳитни асраш борасидаги моддалар билан бойитилди, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс ва табиатни муҳофаза қилишга қаратилган бошқа ҳужжатлар экологик барқарорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида такомиллаштирилди. Бундан ташқари, айнан Давлат раҳбари ташаббуси билан Тошкентда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (“Green University”), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Иқлим кенгаши ва Миллий иқлим маркази ташкил этилди. 2025 йил эса “Атроф-муҳитни асраш ҳамда ‘яшил’ иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди. Бундан ташқари, БМТ Бош Ассамблеясининг қатор резолюциялари, жумладан, 2027–2036 йиллар оралиғида ўрмон ва ерларни тиклашга оид резолюция илгари сурилмоқда.

Кенгашда 2026 йилда GEFнинг 8-ассамблеяси ва GEF Кенгашининг 71-йиғилиши Ўзбекистонда, Самарқандда ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилинди. Ўз навбатида Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан чуқур миннатдорлик билдириб, GEF кўмагида Ўзбекистоннинг экологик кун тартибини шакллантиришда муҳим ютуқларга эришилгани ва ҳамкорликни давом эттиришга умид билдиришини айтди.

Тадбирда айнан Ўзбекистоннинг экологик фаоллиги ва ташаббуслари туфайли жаҳон ҳамжамияти Марказий Осиёдаги иқлим ўзгариши сабабларига қарши кураш ва оқибатларини юмшатиш масаласига эътибор қаратётгани қайд этилди. Хусусан, Самарқандда бўлиб ўтадиган навбатдаги тадбирларда йирик донор давлатлар минтақадаги экологик муаммоларга ечим топиш мақсадида бирлашади.

“Марказий Осиё ҳали ҳам иқлим ўзгариши, сув танқислиги ва ер деградацияси хавфига жуда таъсирчан минтақа бўлиб қолмоқда. 2026 йилдаги GEF Ассамблеяси бу масалаларга эътибор қаратиш, маблағ сафарбар қилиш, билимлар алмашинуви ва барқарорликни мустаҳкамлаш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилади. Биз саммит доирасида ва ҳамкор давлатлар билан минтақавий ҳамкорликни кучайтиришга, иқлим барқарорлигини оширишга ва био хилма-хиллик йўқолишининг олдини олишга интилмоқдамиз", — деди вазир.

Ўз навбатида тадбирнинг БМТ Туризм ташкилоти томонидан “Жаҳон маданий туризм пойтахти” деб эътироф этилган Самарқандда ўтказилиши ҳам рамзий маъно касб этиши таъкидланди.

“Бу биз учун шарафдир. 3000 йиллик тарихга эга Самарқанд қадимий цивилизациялар чорраҳасида жойлашган бўлиб, инсонлар бу ерда табиат билан уйғунликда яшаб келган. Бугунги кунда эса Самарқанд — бой тарих, маданият, миллий таомлар ва ўзига хос меҳмондўстлик билан ажралиб турадиган жонли манзилдир. Марказий Осиё ва Буюк Ипак йўли марказида жойлашганлиги боис Самарқанд дунё давлатларидан келадиган делегациялар учун қулай географик жойлашувга эга", — деди вазир.

Азиз Абдуҳакимов GEF ассамблеясига 2026 йилда нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси биргаликда мезбонлик қилишини таъкидлади. Ўз навбатида Ўзбекистонда деярли 100 мамлакат фуқаролари учун визасиз режим, қолган давлатлар учун эса 24 соат ичида олинадиган соддалаштирилган электрон виза тизими жорий қилинганлиги ва бу юртимизга ташриф буюрадиган делегациялар учун янада қулайлик яратиши қайд этилди.

"Биз Самарқандда БМТ Туризм ассамблеяси, ЕТТБ йиллик йиғилиши, UNCCD CRIC21, CMS COP14 ва яқинда бўлиб ўтган Иқлим Форумни ўтказдик. Ушбу тадбирларда дунёнинг турли мамлакатларидан вакиллар иштирок этди. Жорий йилда эса Ўзбекистонда “Eco-Expo Central Asia”, ЮНЕСКО Бош Ассамблеяси ва CITES COP20 каби йирик халқаро тадбирлар бўлиб ўтади. Фурсатдан фойдаланиб, сизларни ушбу тадбирларда иштирок этишга таклиф қиламан", — деди вазир.

Азиз Абдуҳакимов кенгаш иштирокчиларига “Green University”да IUCN (GEF агентлиги)нинг Марказий Осиёдаги офиси очилгани ҳақида ҳам маълумот берди:

"IUCN офисининг ташкил этилиши янги имкониятлар уфқини очади ва бу ташаббус нафақат Ўзбекистонга, балки бутун Марказий Осиёга хизмат қилади. Биз бу минтақада “Табиат чегара билмайди” шиорини илгари суряпмиз, чунки экологик муаммолар чегараларни тан олмайди ва трансчегаравий ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга".

GEF Ассамблеяси глобал экологик ҳаракатларни кучайтириш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун зарур бўлган молиявий кўмакни жалб қилишда муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, нафақат минтақа, балки бутун дунёдаги экологик вазиятни яхшилаш борасидаги позициясида қатъий ҳамда бу борадаги фаоллиги, ташаббускорлигини давом эттиради.

Маълумот учун, Глобал Экологик Фонд (GEF, ингл. Global Environment Facility) — бу табиатни муҳофаза қилишга қаратилган ташаббусларни молиялаштирувчи энг йирик халқаро институт бўлиб, иқлим ўзгариши, ер деградацияси, биохилма-хилликнинг йўқолиши ва сувларнинг ифлосланиши каби глобал экологик муаммоларни ҳал этишда давлатларга кўмаклашади. ГЭФ Ассамблеясининг Ўзбекистонда ўтказилиши нафақат мамлакатнинг экология ва барқарор ривожланиш йўналишидаги саъй-ҳаракатларига нисбатан юксак эътироф, балки инвестициялар жалб этиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва миллий экологик устуворликларни глобал миқёсда илгари суриш учун муҳим майдондир.

Ўзбекистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги йирик халқаро тадбирларга мезбонлик қилиб, Марказий Осиёнинг экологик маркази сифатидаги мақомини тобора мустаҳкамлаб бормоқда. Сўнгги йилларда мамлакатда қуйидаги муҳим тадбирлар: БМТнинг Чўлланишга қарши курашиш бўйича конвенцияси доирасидаги 21-сессияси (CRIC21), Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенция иштирокчи томонларининг 14-конференцияси (CMS COP14), Биринчи Самарқанд Иқлим Форуму муваффақиятли ўтказилди. Яқин ойлар ичида эса Ўзбекистон ECO EXPO Central Asia — Марказий Осиё халқаро экологик кўргазмаси ҳамда CITES COP20 — йўқолиб бораётган ёввойи ҳайвон ва ўсимликлар турлари савдоси тўғрисидаги конвенциянинг 20-конференциясига мезбонлик қилишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу эса Ўзбекистоннинг экологик дипломатия ва барқарор ривожланиш борасидаги минтақавий марказ сифатидаги роли ортиб бораётганини яна бир бор тасдиқлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

Ўзбекистонлик яна бир футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин

Бу ҳақда Отабек Умаров айтиб ўтди.

Элдор Шомуродов янги жамоасининг таклифини қабул қилди

Унга Туркия ва Италия клублари қизиқиш билдираётганди.

Исроил Эрон билан уруш тугаганини расман эълон қилди

Бу ҳақда Исроил бош вазирининг идораси баёнот берди.

Доллар курси яна кескин «қулади»

Марказий банк 2025 йил 24 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Яна бир ўзбекистонлик футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши кутиляпти

Бу ҳақда футбол журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев хабар бермоқда.

Эрон Исроилни мағлубиятга учратганини маълум қилди

Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик юқори кенгаши баёнотида келтирилган.

Эрон бутун Исроил бўйлаб зарбалар берди — Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси

Фарс агентлиги маълумотларига кўра, Эрон бугун Исроилга ҳудудига ҳужумда Kheibar Shekan, Emad, Qadr ва Fattah-1 баллистик ракеталаридан фойдаланган.

Марказий банк: доллар кўтарила бошлади

АҚШ доллари 45,26 сўмга ошиб, 12 456,25 сўм этиб белгиланди. Евро курси 223,82 сўмга ошди ва 14 461,71 сўм бўлди. Фунт-стерлинг 16 952,96 сўм (+342,09). Россия рубли 158,36 сўм этиб белгиланди (-0,02). Қозоғистон тенгеси 24,00 сўм бўлди (+0,28).

Ўзбекистонлик икки легионер футболчи клубсиз қолди

Ўзбекистонлик футболчилар Жасур Жалолиддинов ва Бобур Абдухолиқовнинг Озарбойжондаги фаолияти якунига етди.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Абдуқодир Ҳусанов «Барса»га ўтиши мумкин — Деку уни «келажак ҳимоячиси» деб билади

Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Даҳшат! Эрон биринчи марта замонавий вертикал ракеталардан фойдаланмоқда

Бу ҳақда "Ozod Iran" нашри хабар берди.

Гвардиола: "Унинг ўйнамаётганининг ягона сабаби - мен"

"Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола жамоа ҳужумчиси Жек Грилиш нега кўп ўйин амалиётига эга бўлмай қўйгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Эрон: "Исроил тирик қолиш учун "дада"сига қараб югурди"

Бу баёнот АҚШ ва Эрон ўртасидаги навбатдаги тортишувлар фонида янгради.

Россия армияси Украинадаги йирик литий конларидан бирини эгаллаб олди

Бу эса у Украинадаги литий осон олинадиган ягона кон эканлигини билдиради. Мазкур ҳудудда литийдан ташқари тантал, ниобий, бериллий, рубидий ва сезий каби нодир металлар ҳам мавжуд.

Маск Эрон олий раҳбарига савол берди: «Америка — катта шайтонми ёки энг катта шайтон?»

Илон Маск Эрон олий раҳбари Али Хоманаийнинг ижтимоий тармоқдаги постига шама билан изоҳ қолдирди.

Эрон Дональд Трампни жиддий огоҳлантирди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШ президенти ҳақида гапирди.

Исроил ҳужумлари натижасида Эронда тўққиз нафар журналист ҳалок бўлди

Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.

Исроил Эронга қарши урушга неча йил тайёрлангани маълум бўлди

Бу ҳақда The Times хабар бермоқда.

"Бу пасткаш ким?" — Трамп CNN нашрининг Эронга алоқадор мақоласидан ғазабланди

CNN нашрининг ёзишича,Трамп маъмурияти Теҳрон билан Эроннинг фуқаролик ядровий дастурини ривожлантириш учун 30 миллиард доллар ажратиш масаласини муҳокама қилган.

Теҳронда Исроил томонидан ўлдирилган генераллар ва ядро олимлари оммавий дафн этилди

Минглаб эронликлар мамлакат пойтахти марказига чиқиб, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси офицерлари ва олимлар билан видолашди.

Колумбияда юз берган кўчки оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 50 га яқин уй зарар кўрган. Қутқарув ишлари узлуксиз давом этмоқда.

Урганчда шоқоллар юрибдими?

Вилоят Экология бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Кореяда руҳий носоғлом эркак ҳаракатланаётган метрони ёқиб юборди

Натижада 22 нафар йўловчи ёнғиндан заҳарланиб, шифохонага ётқизилишига тўғри келган.

Хоразмда ФВВ тизимининг 2 нафар ходими пора билан ушланди

Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.

Газода Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони бир кунда 19 нафарга етди

Бу ҳақда тиббиёт ходимлари ва гувоҳлар маълум қилди.

Дунё бўйлаб 316 млн киши гиёҳванд моддалар истеъмол қилади — БМТ

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дунё бўйлаб 2023 йилда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар сони 316 миллион кишига етганини маълум қилди.

Японияда 3 йиллик танаффусдан кейин яна ўлим жазоси амалга оширилди

Қатл этилган шахс Такахиро Шираиши бўлиб, у тўққиз кишини ўлдирган ва қисмларга бўлган.

Ҳоманаий Эрон халқини Исроил устидан қозонилган ғалаба билан табриклади

У, шунингдек, АҚШ ҳам таслим бўлганини таъкидлаган.

Эронда Исроил фойдасига жосусликда айбланган 3 киши осиб ўлдирилди

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Хитойда кучли сув тошқини туфайли 80 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

Ҳар икки ҳудудда огоҳлантириш даражаси энг юқори даражага кўтарилди.

Ирландия Исроилга иқтисодий босим ўтказишга тайёрланмоқда

Янги қонун лойиҳаси ишғол қилинган Фаластин ҳудудларидан маҳсулот олиб киришни тақиқлайди.

Эронда Исроил фойдасига жосусликда айбланган уч киши қатл этилди

Бу ҳақда Эрон ОАВлари хабар бермоқда.

Эронга қарши кампания ҳали якунланмаган, олдинда унинг янги босқичи турибди

Биз Эроннинг ядро ва ракета дастурларини бир неча йил орқага сурдик. Аммо биз ҳушёр бўлишимиз шарт.

Тошкент аэропортида қизларни Туркияга фоҳишалик учун жўнатиш билан шуғулланган аёл ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.

Контрабанда йўли билан олиб келинган 8,2 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахслар муқаддам бир неча маротаба судланган бўлишларига қарамасдан, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Шакарсиз ва ёғсиз қаҳва ўлим хавфини камайтиради

АҚШлик олимлар кунига 1-2 финжон қора қаҳва ичиш ҳар қандай сабабдан ўлим хавфини 14 фоизга камайтиришини аниқлади.