Японияда Ўзбекистон “Билимлар боғи” қад ростлайди

Японияда Ўзбекистон “Билимлар боғи” қад ростлайди

Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида

Япония жамоат марказий радио эшиттириш корпорацияси – NHK 2025 йил Осака шаҳрида бўлиб ўтадиган “Expo-2025 Osaka Kansai” халқаро кўргазмасида Ўзбекистон миллий павильони қурилишига тамал тоши қўйиш маросими ҳақида мақола эълон қилди. Кун чиқар юртнинг сунъий Юмешима оролида очиладиган кўргазмада 170 дан ортиқ давлат технология, фан, иқтисодиёт ва маданият ютуқларини намойиш этиши режалаштирилган.

Маросимда мамлакатимиз ҳукумати ва ЭКСПО ассоциацияси вакиллари иштирок этгани, Ўзбекистон айвони “Билимлар боғи” дея номлангани, 800 квадрат метр майдонда ташкил этилаётган павильон юртимизда амалга оширилаётган ўзгаришларни акс эттиргани таъкидланган.

– Кўргазмада Ватанимизнинг бой тарихи, маданий мероси, юксак тараққиёти жараёнини фахр туйғуси билан намойиш этамиз, – деди Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов.

Айвоннинг ички қисми уч соҳага бўлинган: таълим, илғор технологиялар ва экологик ташаббуслар.

Бундан ташқари ташриф буюрувчиларни биринчи қаватдан учинчи қаватга олиб чиқадиган қурилма Шарқ ва Ғарб цивилизациялари кесишган Ипак йўлининг стратегик нуқтаси сифатида гуллаб-яшнаган Ўзбекистон тарихи ва маданияти билан таништирувчи тасвирларни лойиҳалаштиради.

“Expo-2025 Osaka Kansai” кўргазмаси миллий ютуқларимизни тарғиб этиш, халқаро ҳамкорлик ва маданий алмашинув кўламини кенгайтириш, сайёҳликни ривожлантириш ҳамда сармоя жалб қилиш учун янги истиқбол очади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!