Япония Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сешанба куни берган маълумотига кўра, мамлакатда 100 ёшдан ошганлар сони рекорд даражада ўсиб, 86 510 кишига етди, дея хабар беради Kyodo.
Вазирлик маълумотларига кўра, жорий йилнинг 15 сентябрида мамлакатда кўп яшовчилар сони ўтган йилга нисбатан 6060 кишига кўпайди. Ўсиш кетма -кет 51 йил мобайнида сақланиб қолмоқда.
86,510 нафар узоқ умр кўрганларнинг 88,4 фоизи (76 450 та) аёллардир. Бу ўтган йилга нисбатан 5475 кишига кўп.
1963 йилда Японияда узоқ умр кўрадиганлар сони 153 кишини ташкил этган бўлса, 1981 йилда бу кўрсаткич 1000 та кишидан ошди, 1998 йилда эса 10 мингдан ошди. Қайд этилишича, буларнинг барчаси асосан тиббиёт технологиялари ютуқлари билан боғлиқ.
Июл ьойида вазирлик Японияда ўртача умр кўриш давомийлиги 2020 йилда иккала жинс учун ҳам рекорд даражага етди: аёллар учун - 87,74 фоиз ва эркаклар учун - 81,64 фоиз.
Япония жануби-ғарбий қисмидаги Фукуокадан бўлган 118 ёшли Кане Танака (1903 йилда туғилган)-мамлакатнинг энг кекса аёли. У Гиннес рекордлар китобига кирган энг кекса одам. 111 ёшли Микизо Уэда - Япониядаги энг кекса эркак киши.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.