Японияда 100 ёшдан ошган узоқ умр кўрганлар сони илк бор 92 мингдан ошди.
Бу ҳақда Япония Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги Кексаларни қадрлаш куни муносабати билан берган баёнотида маълум қилди.
Маълум қилинишича, 15-сентябр ҳолатига кўра, Японияда 100 ёшдан ошган 92 139 нафар фуқаро истиқомат қилади. Маълумотларга кўра, сўнгги 50 йил ичида уларнинг сони мамлакатда кўпайиб бормоқда. Жорий йилда уларнинг сони 1500 нафарга ошди. Вазирликнинг таъкидлашича, бу йил 47 107 киши ўзининг 100 йиллигини нишонлайди.
1963 йилда Японияда кекса фуқароларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисида қонун қабул қилинди. Ўшанда мамлакатда 100 ёшдан ошганлар сони 153 нафарни ташкил қилган. 1981 йилда уларнинг сони 1000 га, 1998 йилда 10 000 га, 2012 йилда 50 000 тага етди. Бошқа мамлакатларда бўлгани каби, Японияда ҳам аёллар эркаклардан узоқроқ яшайдилар. Бу ерда аёлларнинг ўртача умр кўриши 87 ёшдан, эркаклар учун эса 81 ёшдан ошган. 107 ёшли Фуса Тасуми Япониянинг энг кекса фуқароси ҳисобланади. У 1907 йил 25 апрелда туғилган. Қариндошларининг айтишича, у оддий ҳаёт кечирган. Уларнинг фикрича, Фуса Тасумининг узоқ умр кўриш сири тўғри овқатланишдадир.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Украина ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Кислица "Украина делегацияси Туркиядаги музокараларда украин ва инглиз тилларида гаплашиб, руслар билан таржимон орқали мулоқот қилгани"ни айтди.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.