Япония бош вазири Фумио Кисида Нагасакида Америка атом бомбаси портлашининг 79 йиллиги муносабати билан ўтказилган хотира маросимида сўзга чиқиб, Россия гўёки ядровий қурол ишлатиш билан таҳдид қилаётган версияни яна бир бор айтиб ўтди.
Россиянинг атом қуролидан фойдаланиш таҳдиди фонида ядровий қуролсизланиш билан боғлиқ вазият тобора мураккаблашмоқда, дейди у Америка томонидан Хиросимани атом бомбаси билан бомбардимон қилинганининг 79 йиллигига бағишланган хотира маросимидаги нутқида.
Кисида, шунингдек, халқаро ҳамжамиятда ядровий қуролсизланиш бўйича бўлиниш кучайиб бораётганини яна бир бор таъкидлаган.
Япония расмийлари, шу жумладан, Кисида, Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини мунтазам равишда танқид қилиб, вақти-вақти билан “Россия томонидан ядро қуролидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги ва таҳдиди” ҳақидаги тезисни такрорлайди.
Москва бир неча бор Ғарб давлатларининг “Россия ядровий таҳдиди” борлиги ҳақидаги баёнотларини рад этган. Россия ТИВ бундай баёнотларни иккиюзламачилик деб атаган. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россия президенти Владимир Путин Ғарбдан фарқли равишда ҳеч қачон ядровий бомба билан таҳдид қилмаганини таъкидлаган
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.
Олимпия ўйинлари чемпиони, машҳур боксчимиз Баҳодир Жалолов берган интервюларидан бирида эркак кишининг ҳаётидаги энг катта тўсиқлар ва муваффақият омиллари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.