Янги Ўзбекистонда янги овоз — "Ватан" журналининг илк сони нашрдан чиқди

Янги Ўзбекистонда янги овоз — "Ватан" журналининг илк сони нашрдан чиқди

Ўзбекистонда янги "Ватан" ижтимоий-сиёсий, илмий-маърифий журнали жамоатчилик эътиборига тақдим этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси муассислигида чоп этила бошлаган журнал нафақат савиявий ва саводхонлик жиҳатдан, шунингдек, мукаммал дизайн ва сифат, матбаанинг барча талаб ва қоидаларига мувофиқлиги билан ҳам ўзига хос услубга эга нашр десак, муболаға бўлмайди.

"Ватан" журнали айни пайтда янги нашр – янгиланиб бораётган Ўзбекистонда барча соҳа ва тармоқлардаги ислоҳотлар, эришилган муваффақиятлар, зафарлар, янгиланишлар, мозий ва келажак, илм-фан, маданият, қўйингки, қардош халқ олим ва экспертларининг миллатимиз, ватанимиз тўғрисидаги нуқтаи назарлари акс этади.

Шунингдек, мазкур лойиҳа юртимиз зиёлилари, сиёсатшунослари, олим ва ёзувчилари учун Ватан ҳамда миллатимизга бўлган муҳаббатини изҳор этувчи минбар бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

Янги нашр Янги Ўзбекистон бунёдкори, давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, таҳлилий мақолалар, юртни мадҳ этувчи асарлар эълон қилиб борилади.

Жумладан, журналнинг илк сонида Фитрат, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Қудратилла Рафиқов, Фарҳод Толипов, Қозоқбой Йўлдош, Хайриддин Султон, Элдор Асонов каби ва яна бошқа муаллифларнинг Ватан, тил ҳақидаги ўйлари, ҳикоялари, шеърлари ва тарихий шахсларимиз — аждодларимиз ҳақидаги илмий таҳлилларга асосланган мақолалари ўрин олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!