Сурия мудофаа вазири Мурчаф Абу Қасра Россиянинг Ўрта ер денгизи қирғоғидаги ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво базаларини сақлаб қолиш масаласига тўхталиб, бу фақат мамлакат миллий манфаатлари инобатга олинган тақдирдагина амалга оширилишини айтди. Унинг сўзларига кўра, Россиянинг янги ҳукуматга нисбатан муносабати «Асад режими декабрь ойида қулаганидан кейин сезиларли даражада яхшиланган».
💬 «Сиёсатда абадий душманлар йўқ», — деди Абу Қасра Washington Post нашрига берган интервьюсида. У Москва билан ҳарбий ҳамкорлик давом этиши мумкинлигини таъкидлаб, Россиянинг Тартусдаги ҳарбий-денгиз базаси ва Латакиядаги Хмеймим авиабазаси ҳақида шундай деди: «Агар бу Сурияга фойда келтирса, биз буни қўллаб-қувватлаймиз».
🔹 Асосий масалалардан бири — собиқ президент Башар Асаднинг тақдири. У декабрь ойининг бошида Москвага қочиб кетган. Абу Қасра вақтинчалик ҳукумат раҳбари Аҳмад аш-Шара ўтган ой Россияга Асадни экстрадиция қилиш сўровини берган-бермаганига аниқлик киритмади, аммо бу масала музокаралар давомида кўтарилганини тасдиқлади.
🔹 Россия ТИВ раҳбар ўринбосари Михаил Богданов Асаднинг статуси борасида изоҳ бермади. «Биз Россия фуқаролари ва объектларига сўнгги воқеалар таъсир қилмагани учун миннатдорчилик билдирдик», — деди Богданов ва Россиянинг ҳарбий иштироки борасида қўшимча музокаралар зарурлигини таъкидлади.
🔹 Айни пайтда Россиянинг Суриядаги ҳарбий иштироки фақат иккита объект — Тартус ва Латакия базаларигача қисқарган. Айниқса, ҳарбий-денгиз базаси стратегик аҳамиятга эга бўлиб, Россиянинг Ўрта ер денгизидаги мавжудлигини таъминлайди.
🔹 Шу билан бирга, Сурия расмийлари АҚШ ва Туркия билан ҳам ҳарбий базалар масаласида музокара олиб бормоқда. Ҳукумат бир неча давлат билан мудофаа келишувларини имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Қорабоғ масаласида ўзининг сиёсий қарорини кеч қабул қилганини тан олди. Унинг таъкидлашича, мазкур қадамда кечикканлик минтақавий зиддиятларни чуқурлаштирди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.