Янги ҳаёт туманининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади

Янги ҳаёт туманининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳар Янги ҳаёт туманининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади, дея хабар бермоқда шаҳар ЭТК матбуот хизмати. 25 ноябрь куни Янги ҳаёт туманида жойлашган юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғининг қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиши муносабати билан мазкур тармоқда вақтинча узилишлар кузатилади.

Таъмирлаш жараёнида хавфсизликни таъминлаш мақсадида, айрим МФЙлар, тадбиркорлик субъектлари, маиший объектлар ва аҳоли истеъмолчилари соат 11:00 дан 16:00 гача вақтинча таъминотдан ажратилиши айтилган.

Жумладан, Шокир ариқ кўчаси, 2А, 3А, 3Б, 5А,7А, 8, 9, 10 қурилиш дахаларидаги янги уйлар, шунингдек, «Янги ҳаёт», «Орият», «Янги умид», «Ташаббус», «Ҳумо», «Янги турмуш», «Марҳамат», «Гулшанобод» ва «Олчазор» МФЙлар тармоқдан вақтинчалик узиб қўйилиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!