Янги ҳарбий-ватанпарварлик боғи очилди

A A A
Янги ҳарбий-ватанпарварлик боғи очилди

Термиз шаҳрида “Ватанпарварлар” ҳарбий-ватанпарварлик боғи фойдаланишга топширилди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчилар, нуронийлар ва ёшлар иштирок этган тадбирда ёш авлодни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ғояси атрофида бирлаштириб, Ватан ҳимоячиларини тарбиялашда узвийликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Президентимизнинг жорий йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қурилган янги боғ ҳудудларда “Ватанпарварлар” ҳарбий-ватанпарварлик боғларини барпо этиш, мавжуд боғларни такомиллаштириш бўйича белгилаб олинган чора-тадбирлар доирасида бунёд этилди.

Шаҳарнинг марказида ташландиқ бўлиб қолган ҳудудда қад ростлаган боғ ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади. 3.8 гектар майдонда барпо этилган ҳарбий-ватанпарварлик боғи вилоят ёшларининг қизиқиш ва интилишлари эътиборга олиниб, ватанпарварлик, маданий ҳордиқ, спорт ва маънавий озуқа ҳудудларига ажратилган. Бу ерга келувчиларнинг мароқли ва мазмунли хордиқ чиқариши учун барча шароит яратилган.

Ўзига хос дизайнга эга боғда ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни намойиш этиш майдони, ҳарбийлаштирилган тўсиқлар йўлаги, ёшларда тезлик, куч, эпчиллик, чаққонлик, аниқлик, чидамлилик ва қатъиятлилик каби хислатларини ривожлантириб, жисмонан соғлом бўлишга кўмаклашадиган “Мардлар йўлаги”, “Workout” майдони, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажаришда ҳалок бўлган 28 нафар ҳарбий хизматчи хотирасига бағишлаб, мангу олов порлаб турган айлана шаклидаги хотира бурчагида сиймолари акс этган “Қаҳрамонлар номи барҳаёт” бурчаги ташкил этилган.

Махсус бино ичида миллий ҳунармандчилик ишлари намойиш этиладиган, уста ҳунармандлар ёшларни ҳунармандчилик сир-асрорларига ўргатиш бўйича маҳорат дарслари ўтказадиган ҳунармандлар маркази, “Paintball”, болалар ўйин майдонлари ва аттракционлар, ёшлар кутубхонаси, ўқ отиш тири, Book-cafе ,скалодром ,от манежи, блиндаж кўринишидаги кафе, картодром (karting), боулинг маркази, жанг майдонидаги блиндажлар қад ростлади.

Боғнинг бошқа дам олиш масканларидан фарқи шундаки, бу ерда ёш авлод қалбида миллий руҳни улғайтиб, уларнинг маънавиятини юксалтириш учун барча шароит муҳайё қилинган. Атрофи кўкаламзорлаштирилган кўркам “яшил макон” барпо этилган.

Боғни бунёд этишда фаол иштирок этган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга совғалар топширилди.

Тантанали маросимда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов сўзга чиқди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Кремль миллиардлаб топмоқда, Европа эса миллиардлаб сарфламоқда

Россия Европанинг Украинага сарфлайдиганидан кўпроқ даромад олади.

Покистон ва Афғонистон ўртасида қуролли можаро бошланди

Бошқа тафсилотлар ошкор этилмади.

"Ишонинг, бизда ҳам жавоб тариқасида суратга олишга арзигулик нарсалар бор" - Шойгу

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.

Дуров: "Мен русман!"

Telegram асосчиси айбловларга раддия берди.

Украина Россиянинг муҳим ҳарбий объектларига зарба берди

Украина мудофаа кучлари Россия ҳарбий-саноат мажмуаси учун муҳим бўлган объектларга, хусусан, "Радуга" заводига зарба беришга муваффақ бўлди.

Россия ташқи ишлар вазири Германияни огоҳлантирди

Аввалроқ Германия канслери Мерц Киевга етказиб бериладиган қурол-яроғ турларига чекловлар олиб ташланиши ва уларни биргаликда ишлаб чиқаришни молиялаштириш ҳақида маълум қилганди.

Германияда электр энергияси нархлари нолдан пастга тушмоқда – Bloomberg

Шамолли об-ҳаво ва шамол энергетикаси орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши туфайли Германияда электр энергияси нархи пасайиб, бир неча соат давомида нол даражадан пастда қола бошлади.

Исроил Германия канцлерининг танқидига жавоб қайтарди

Шу билан бирга, элчи Фаластин давлатини тан олишга тайёрланаётган Франция, Малта ва Испанияни кескин танқид қилди.

Уйчи тумани ҳудудида мудҳиш ҳолат юз берди

Улар чинни пиёла-чойнак ишлаб чиқариш корхонасига кетаётган бўлган экан.

Зафар Ҳакимов оламдан ўтди

Давлат ва жамоат арбоби, археолог олим Зафар Ҳакимов 82 ёшида вафот этди.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Киев музокаралар олдидан Зеленский билан содир бўлган воқеадан ваҳимага тушмоқда - Зеленскийни юпқа муз устига олиб боришмоқда

Бу ҳақда Украина собиқ президенти Леонид Кучманинг собиқ маслаҳатчиси Олег Соскин маълум қилди.

«Эронга ҳужум қилган Саддамнинг хатосини такрорлама»

"The Hill" журнали ўз мақоласида Саддам Ҳусайннинг Эронга ҳужум қилишдаги хатосини эслатиб, Дональд Трампни бу хатони такрорлашдан сақланишга чақирди.

Зеленский Кличконинг сўзларидан сўнг жиддий огоҳлантириш юборди

Бу унинг Киев мэри Виталий Кличконинг Киев режими раҳбарини Украинада ҳукм сураётган авторитаризм борасидаги танқидига жавоби бўлди.

"ПСЖ" Чемпионлар Лигаси финалида "Интер"ни ўта йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўйин Мюнхендаги "Альянц Арена"да бўлиб ўтди.

Австрия Истанбулдаги музокаралардан сўнг Зеленскийнинг тақдири даҳшатли бўлишини башорат қилмоқда

Россия урушдан олдин этник руслар яшаган ерларни озод қилган ва назорат қилади.

ФВВ 7 магнитудали зилзила бўлиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Вазирликнинг маълум қилишича, сейсмик фаоллик магнит бўронига боғлиқ ҳодиса эмас. Шунингдек, зилзилани вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойини прогноз қилиш имкони йўқ.

Россия Мудофаа вазирлиги Украина дронларининг Россия аэродромларига ҳужумларини тасдиқлади

Вазирлик маълумотларига кўра, дрон ҳужумлари оқибатида ҳарбий хизматчилар ва фуқаролар орасида қурбонлар бўлмаган, барча ёнғинлар бартараф этилган.

Германияда самолёт уй устига қулади. Қурбонлар бор

“Bild” газетаси хабарига кўра, қулашдан олдин учувчи диспетчерларни двигателдаги муаммо ҳақида огоҳлантирган ва энг яқин аэродромга фавқулодда қўниш сўраган.

Тошкентда МАН ёниб кетди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

BBC: Украина дронлари Россия авиабазаларига оммавий ҳужум уюштирди

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россиянинг Рязан вилоятидаги “Дягилево”, Мурманск вилоятидаги “Оленя”, Иркутск вилоятидаги “Белая” ва Иваново вилоятидаги “Иваново” аэродромларига Украина дронлари ҳужум уюштирган.

Қурбонлар бор: ПСЖнинг ЕЧЛ ғолиби бўлиши фожиали оқибатларга олиб келди

Хабарингиз бор, 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди ва унда Франциянинг ПСЖ клуби "Интер"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор ЕЧЛ ғолибига айланди. Аммо бу фожиали оқибатларга ҳам олиб келди.

Хитой ҳарбий-денгиз кучлари кенг қамровли денгиз машқларини бошлади

Машқлар Тайванни қамал қилиш ҳамда қарши ҳужумни тақлид қилиш учун ўтказилмоқда.

Россиянинг Брянск вилоятида автомобил кўприги темирйўлга қулаши оқибатида Москва томон ҳаракатланаётган йўловчи поезди релсдан чиқиб кетди

Baza ва Shot Telegram-каналлари кўприк қулаши портлаш натижасида содир бўлганини хабар бермоқда.

"Кучли бўлсангиз, ёрдам оласиз. Заиф бўлсангиз, қўлингиз бўш кетасиз"

"На нон, на умид” — Ғазодаги қочқинлар ёрдамсиз қолмоқда.

2 йилдан кейин Хитой Тайванга ҳужум қилиши мумкин — Пентагон раҳбари

Пит Ҳегсет Хитойнинг Тайванга эҳтимолий босқинига зудлик билан тайёргарлик кўриш кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

Украина F-16 қирувчи самолётлари НАТОнинг "harbiy Wi-Fi" тармоғига уланади - Мудофаа вазирлигининг ўринбосари Катерина Черногоренко

Мудофаа вазирлиги "harbiy Wi-Fi" сифатида танилган Линк-16 орқали маълумотлар алмашинувини таъминловчи CRC System Interface (CSI) тизими бўйича келишувни имзолади.

Трамп Макронга рафиқаси ҳақида маслаҳат беради

АҚШ президенти Доналд Трамп франсиялик ҳамкасби Эммануел Макрон ва унинг рафиқаси Брижитга оммавий қарама-қаршиликлардан қочишни маслаҳат берди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси билан телефон орқали мулоқот қилди

Давлат раҳбари ҳожилар ҳолидан хабар олди, улар учун яратилган шароитлар ҳақида сўради.

Евроиттифоқ билан ҳамкорлигимиз прагматик манфаатларга асосланган ва минтақа кимгадир ёқадими-йўқми, бу ҳамкорликни давом эттиради — Абдулазиз Комилов

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бу ҳақда “Ishonch uz” сайтига берган интервюсида айтиб ўтди.

АҚШда 250 миллионга яқин асалари "озодлик"ка чиқиб кетди

Маҳаллий ҳокимият фуқароларни ҳудудга яқинлашмасликка чақирди.

Тамаки саноатида қўлланилаётган ҳид ва таъм берувчи қўшимчалар туфайли дунёда ёшлар орасида чекиш оммалашмоқда

Маълумотларга кўра, дунё бўйлаб 13–15 ёшдаги 37 миллион нафар ўғил-қизлар тамакини у ёки бу шаклда истеъмол қилмоқда.

"Бундай ҳолга йўл қўйганимиз учун ўзимизни ҳеч қачон кечира олмаслигимиз мумкин"

Ғазонинг жанубидаги Носир шифохонасида кўнгилли бўлиб ишлаган шифокор Христос Георгалас Исроил "болаларга қарши уруш" олиб бораётганини таъкидлади.

2024 йилда Россия Мудофаа вазирлиги билан тахминан 400 минг киши урушга бориш учун шартнома имзолади — “Важние истории”

"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.

Россия БМТда Украина билан чексиз урушишга тайёрлигини маълум қилди

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя Москванинг Украинага қарши ҳарбий тажовузни номаълум муддатга давом эттиришга қарор қилганини билдирди.

7 июнь шанба куни ҳамма дам олади

2025 йилда Қурбон ҳайити 6 июнга тўғри келади – Президент қарори эълон қилинди.