"Янги Ҳабиб" Конор МакГрегорга қарши рингга чиқмоқчи

"Янги Ҳабиб" Конор МакГрегорга қарши рингга чиқмоқчи

Швециялик UFC жангчиси Ҳамза Чимаев ирландиялик Конор МакГрегорга қарши кортга чиқмоқчи. У бу ҳақда твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Чимаев промоутерлик хизмати раҳбари Дана Уайтдан икки вазн тоифасида ташкилотнинг собиқ чемпиони билан дуэл ташкил қилишни сўради. "Конор МакГрегор – бу товуқ юраги урадиган машина. Дана Уайт, мен очман, илтимос, менга ширинлик беринг", – деб ёзган Чимаев.

26 июль куни Чимаев ўн кун ичида иккинчи ғалабасини қўлга киритди ва ташкилот рекордини ўрнатди. Шундан сўнг, уни бир неча бор Ҳабиб Нурмагомедов билан солиштиришди ва "янги Ҳабиб" деб номлашди.

Чимаев — мағлубиятга учрамаган, у саккизта жангида ҳам ғалаба қозонган. Спортчи Чеченистонда туғилган ва 16 ёшида Швецияга кўчиб ўтган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!