«Yandex.Taxi» онлайн-автомобил хизматидан фойдаланишда автоматик таржимон пайдо бўлди. Чет эллик йўловчига қўнғироқ қилиш ўрнига, ҳайдовчилар суҳбатни ёзиш орқали бориладиган манзилни билиб олишлари мумкин бўлади.
«Yandex.Taxi» хорижий тилдан она тилига автоматик равишда хабарларни таржима қилади. Бунда ҳайдовчи томонидан махсус ҳаракатлар қилинмайди. Янги хусусият 95 тилда ишлар экан.
«Yandex.Taxi» га қўшимча равишда таржимон «Тахиметер» га киритилади – бу ҳайдовчилар учун буюртмаларнинг бажарилишини кузатиш имконини берадиган дастурдир. Функсия «Яндекс» хизмати фаолият юритадиган барча шаҳарлар ва мамлакатларда мавжуд.
Дастур автоматик равишда таржима тилини белгилайди. Ҳайдовчилар матнни қўлда киритишлари мумкин, ёки йўлдан чалғитмаслик учун уни овоз билан ёзишлари мумкин.
Таржимоннинг ишга туширилиши Жаҳон Кубогининг бошланишига тўғри келди, шунинг учун чет эллик мухлисларга автомобилни чақириш осонроқ бўлади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.
Олимпия ўйинлари чемпиони, машҳур боксчимиз Баҳодир Жалолов берган интервюларидан бирида эркак кишининг ҳаётидаги энг катта тўсиқлар ва муваффақият омиллари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.