Яна икки нафар Ўзбекистон фуқароси Туркиядаги вайроналар остидан қутқариб олинди

Яна икки нафар Ўзбекистон фуқароси Туркиядаги вайроналар остидан қутқариб олинди

Аввалроқ Қаҳрамонмарашда бедарак йўқолгани айтилган Ўзбекистон фуқаросининг топилгани ва шифохонага жойлаштирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси берган хабарга кўра, яна икки нафар – 1982 йил Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида туғилган фуқаро Шотирбекова Асал Ҳатай вилоятида бинолар орасидан ҳамда 1996 йилда туғилган фуқаро Акрамжон Хошимов Малатя вилоятида вайроналар остидан қутқариб чиқарилган.

Ҳозирда уларга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!