Яна эски гап: «Ҳақимизни беринг бой ота»

Яна эски гап: «Ҳақимизни беринг бой ота»

Коронавирус пандемияси халқимиз учун катта синов бўлди.

Ҳар биримиз саломатлигимизга эътиборли бўлиш, яқинларимизни асраб-авайлаш, ўзаро меҳр-оқибатли бўлиш лозимлигини яна бир карра юракдан ҳис қилдик. Матонатли шифокорлар эса  ҳаётини хавф остига қўйиб эл саломатлиги йўлида катта жасорат кўрсатдилар.

Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга қўшаётган улкан ҳиссалари ва фидокорона хизматларини эътироф этган ҳолда, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ишларига жалб этилган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларни қўшимча ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида  Президентимизнинг “Корнавирус пандемияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қуватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилиндики, бу соҳа ходимларига қаратилган эътиборнинг намунаси бўлди.

Бироқ жойларда мазкур қарор ижросини таъминлашда ҳамон сусткашликка йўл қўйилаётгани ачинарли ҳолдир.

Жумладан, Мелибой Ялғашев ва яна 23 нафар ишчи ходимлар Оқолтин туман адлия бўлимига мурожаат қилишга мажбур бўлишди. Боиси, Санитария- эпидемиологик осойишталик маркази ва жамоат саломатлиги хизмати Оқолтин туман бўлимининг тегишли  буйруғи билан  улар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган, бироқ ушбу фуқароларга 2020 йилнинг ноябрь-декабрь ойлари учун 77 270 098 сўм пул маблағлари тўлаб берилмаган.

Туман адлия бўлими томонидан мазкур мурожаат ўрганиб чиқилди ҳамда ишчи ходимлар манфаати йўлида фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судига ариза киритилди. Қонун ўз сўзини айтди, суднинг тегишли буйруғи билан М.Ялғашев ва 23 нафар ишчи ходимларнинг иш хақларини ундириш белгиланди.

Турсунбой Каримов,
Оқолтин туман адлия бўлими бошлиғи


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!