Яна бир футбол юлдузи коронавирус юқтириб олди

Яна бир футбол юлдузи коронавирус юқтириб олди

«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимовичнинг коронавирусга топширган тести мусбат натижани берди. “Бугун “Будё / Глимт”га қарши ўйин олдидан Ибрагимович синовдан ўтди. Клуб футболчини уйда карантин остига олгани ҳақида тегишли идораларни хабардор қилди, дейилади хабарда.

А Серия протоколига кўра, швециялик 38 ёшли форвард алоҳида назоратга олинади. Златан жамоанинг яқин орадаги ўйинларини ўтказиб юбориши кутилмоқда. 

Аввалроқ, Ибраҳимовичнинг жамоадоши Леонардо Дуартеда ҳам COVID-19 инфекцияси аниқланган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!