Ямандаги қурол омборида портлаш юз берди

Ямандаги қурол омборида портлаш юз берди

Яман жанубидаги Абьян вилоятидаги ўқ-дорилар омборида содир бўлган портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, 30 киши яраланди.

Бу ҳақда “Anadolu” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, қурол-яроғ 3 қаватли бинода сақланган ва булар қурол сотувчисига тегишли бўлган.

Шунингдек, ҳодиса қурбонлари асосан портлаш содир бўлган жой яқинидаги валюта айирбошлаш шохобчаси олдида маошларини олишни кутаётган одамлар бўлган.

Жабрланганлар касалхонага ётқизилган, баъзиларининг аҳволи оғир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!