Яккасарой туманида содир этилган жиноят бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида 1995 йилда туғилган Акмал Шукуров терговдан қочиб яширинганлиги сабабли унга нисбатан сиртдан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси ("Безорилик") ва 104-моддаси ("Қасддан баданга оғир шикаст етказиш") билан айб эълон қилиниб "Қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланиб, қидирув эълон қилинганлиги ва Қозоғистон Республикасида ушланганли ҳақида хабар берган эдик.
Ҳозирда Акмал Шукуров Қозоғистон Республикасидан Тошкент шаҳрига экстрадиция қилинганлигини ва тергов ҳаракатлари давом этаётганлигини маълум қиламиз.
Мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари тўлиқ ва холисона олиб борилиб, қонун устуворлиги ва жиноят учун жазо муқаррарлиги таъминланади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Капитолий тепалигидаги Олий суд бино олдида Трампга қарши намойишчилар тўпланган, зал ичида эса хавфсизлик чоралари одатдагидан сезиларли даражада кучайтирилган.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.