Яккабоғда 17 нафар ҳоким ёрдамчисига ҳайфсан берилди

Яккабоғда 17 нафар ҳоким ёрдамчисига ҳайфсан берилди

Ҳоким Лутфиддин Абдуллаевнинг "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича айрим Яккабоғ тумани ҳокими ёрдамчиларига нисбатан интизомий жазо чораси қўллаш тўғрисида" қарори қабул қилинди.

Қарор билан тумандаги "Дарё", "Татар", "Қайрағоч", "Эсат", "Янгиҳаёт", "Сандал", "Алакўйлак", "Пахтакор", "Жамбул", "Шар-шарбоғот", "Ишкент", "Мевазор", "Фаровонлик", "Айғиркўл", "Чўмич", "Обод", "Ғозлиқ" маҳаллаларининг ҳоким ёрдамчиларига ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилган.

Бунга сабаб қилиб "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорда белгилаб берилган вазифалар лозим даражада бажарилмаганлиги кўрсатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!