Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев бугун Исроил Президенти Исхак Герцог билан телефон орқали суҳбат ўтказди, деб хабар бермоқда Nur.kz Акордага асосланиб.
Исроил томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтган суҳбат давомида Исхак Герцог Қосим-Жўмарт Тўқаевни яқинлашиб келаётган Наврўз байрами билан қутлаган.
"Давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Исроил ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилиб, икки томонлама манфаатли алоқаларни бундан кейин ҳам юқори даражада сақлаб қолишга тайёрликларини тасдиқлашди", дейилади хабарда.
Унга кўра, Исроил президентининг бир йил ичида Қозоғистонга ташриф буюриши тўғрисида келишувга эришилган.
Исроил Кнессетининг (қонун чиқарувчи орган) расмий веб-сайтида айтилишича, Исхак Герцог 2021 йилда Исроил президенти этиб сайланган. Бундан олдин у бир неча йил давомида "Сохнут" яҳудий агентлигига раҳбарлик қилган.
Исроилда Президент асосан вакиллик ва маросим вазифаларини бажаради. Исроилнинг ҳақиқий ҳокимият ваколатлари Исроил ҳукуматига тегишли.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон ракеталари АҚШнинг барча ҳарбий кемаларини йўқ қилишга тайёр, деб баёнот берди Эрон олий раҳнамосининг юқори мартабали ҳарбий маслаҳатчиси ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг (ИИМК) собиқ қўмондони Моҳсен Ризоий.
Украина президенти Владимир Зеленский ва Нидерландия бош вазири Роб Йеттеннинг матбуот анжумани якунланганидан сўнг, украиналик таржимон ўзини тута олмай, ҳақоратли сўзлар ишлатди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.