Яҳудийлар орасида Ғазога ҳужум бўйича сўровнома ўтказилди

Яҳудийлар орасида Ғазога ҳужум бўйича сўровнома ўтказилди

8-11 август кунлари исроилда Миллий Хавфсизлик Тадқиқотлар Институти (INSS) томонидан ўтказилган, 992 нафар исроиллик иштирокидаги сўровнома натижалари эълон қилинди.

Сўровнома жавобларида тасодифий намуналар тортиш орқали хулоса ҳосил қиилинган.

Натижаларга кўра, 7-октабрдан буён 40 мингдан зиёд фаластинликнинг ҳалок бўлишига, юз мингга яқин кишининг жароҳат олишига ва Ғазонинг вайрон бўлишига сабаб бўлган ҳужумларни исроиллик яҳудийларнинг деярли ярми қўллаб-қувватлайди.

Сўровда қатнашган яҳудийларнинг 47% урушда халқаро ҳуқуқ ва ахлоқий қадриятларга риоя қилишнинг ҳожати йўқ деб ҳисобласа, 42,5% риоя қилиш шарт деб ҳисоблайди. 10,5% аниқ жавоб бермаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!