Хотинини тўйга юбормаслик учун ертўлага қамаб қўйган собиқ ҳарбий 3 йилга қамалди

Хотинини тўйга юбормаслик учун ертўлага қамаб қўйган собиқ ҳарбий 3 йилга қамалди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи собиқ ҳарбий турмуш ўртоғига зўравонлик қилгани учун жиноий жазога тортилди.

Суд ҳукмида келтирилишича, 1984 йилда туғилган О.Ш. ҳарбий соҳада фаолият олиб бориб, нафақага чиққан. У 2008 йилда С.Г. билан турмуш қурган.

Эркак 2025 йил 26 июл куни кечқурун турмуш ўртоғи С.Г.ни Самарқанддаги қариндошларининг тўйига юбормаслик мақсадида ўзи яшайдиган кўп қаватли уй ертўласига қамаб қўйган. У аёлни бир сутка давомида зах ертўлада сув ва егуликсиз, жисмоний азоб берган ҳолда ушлаб турган. Шунингдек, эркак 2025 йил 31 август куни С.Г.ни дўппослаб, унга тан жароҳати етказган.

Собиқ ҳарбий судда айбига иқрорлик билдирган ҳамда турмуш ўртоғи унинг айтганини қилмасдан тўйга кетишга урингани учун шундай йўл тутганини маълум қилган.

5-6 йилдан буён ҳар хил сабаблар туфайли тез-тез жанжаллашиб қоламиз. 2025 йил июл ойи ўрталарида акаси тўй қилаётганини, боришимиз кераклигини айтди. Унга пул йўқлигини, тўйга бориш учун тўёна ва бошқа харажатлар қилиш кераклигини айтиб, бормасликни маълум қилдим. Бироқ 2025 йил 26 июл куни мендан сўроқсиз уйдан чиқиб кетди. Уни Самарқанд вилоятига қатновчи автомашиналар тўхташ жойидан ушлаб олиб келдим. Яна қочиб кетишининг олдини олиш мақсадида кўп қаватли уй ертўласига бир суткага қамаб қўйдим. Ҳақиқатан ҳам унга бу вақт давомида сув ва егулик бермадим. Эртасига ертўладан ўзим олиб чиқиб, хонадонга киритдим”, деган эркак суддаги кўрсатмасида.

С.Г. ҳам судда 4 нафар фарзанди борлигини, турмуш ўртоғи оиладаги етишмовчиликда уни айблаб, калтаклайдиган одат чиқарганини билдирган.

2025 йил июл ойи охирида акам қизини турмушга бериши муносабати билан тўй белгилади. Турмуш ўртоғим тўйга бормаслигини, пули йўқлигини маълум қилди. Пул ва тўёна керак эмаслигини, акамнинг уйида тўй бўлаётганини ва бормасам бўлмаслигини айтдим. Шунда у мени дўппослаб, ертўлага қамаб қўйди. Ертўла қоронғи бўлгани сабабли, турли ҳашаротлар, судралиб юрувчилар бўлиши мумкинлигини ўйлаб, қаттиқ қўрқдим. Эртаси куни ертўлани очиб, мени уйга олиб чиқди ҳамда мажбурлаб, ажрашишга ариза ёздириб олди. Аммо аризани нима қилганини билмайман”, деган аёл.

ЖИБ Яшнобод туман судининг 2025 йил 19 декабрдаги ҳукми билан О.Ш. Жиноят кодексининг 138-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари (зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш жисмоний азоб бериб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли шароитда сақлаган ҳолда содир этилиши) ҳамда 126-1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони манзил колонияларида ўташ белгиланган.

Собиқ ҳарбийга қўлланган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилган ва у дарҳол суд залида қамоққа олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

"Манчестер Сити" ҳам Абдуқодир Ҳусановга мурожаат қилди

"Манчестер Сити" ижтимоий тармоқларда янги пост қолдирди.

Роналду ўз мақсадига эришди

Криштиану Роналду яқинда клуб бошқарувидан норозилигини билдириб, "Ан-Наср"нинг бир нечта ўйинига бойкот эълон қилган эди.

Галибаф: “Эроннинг жавоби шунчалик даҳшатли бўладики, улар ёлвориб узр сўрашади”

Эрон парламенти спикери АҚШ ва Исроилга “вайронкор жавоб” билан таҳдид қилди.

Эрон олий раҳбари телевидение орқали мурожаат қилади

Али Хоминаий яқин соатларда телевидение орқали халққа мурожаат қилиши кутилмоқда.

Эрон нега араб давлатларига зарба бермоқда?

Кўпчилик нега эронликлар Форс кўрфазидаги араб монархиялари ҳудудларига зарба бераётганини тушунмаяпти. Ахир улар яширинча Эрон нефтини сотишда ёрдам берган, тинчлик тарафдори бўлган, гўёки бевосита алоқаси йўқ эди, деган фикр бор.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Тожикистонда “тахт” транзитига тайёргарлик бошландими?

Тожикистонда эҳтимолий “тахт” транзити ҳақидаги гап-сўзлар яна кучайди.

Эрон олий раҳбарига уюштирилган ҳужум қандай тайёрланган эди?

АҚШ Марказий разведка бошқармаси Эрон олий раҳбари Али Хоманаий вафот этишидан олдин бир неча ой давомида уни кузатиб борган.

Нетаньяху Исроилдан қочиб кетди

У Эрон баллистик ракета отишидан олдин қочишга улгурибди.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Қорақалпоғистондаги “Борсакелмас” қўриқхонаси фотоқопқонига қорақулоқ муҳрланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги “Борсакелмас” давлат буюртма қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларга қорақулоқ муҳрланди.

Ер юзидаги совуқлик рекорди қайд этилди

"Восток" станциясидаги олимлар 15 февраль санаси учун Ер юзасидаги энг паст ҳароратни қайд этишди.

БАА ва Қатар таслим бўлдими? Улар АҚШни Эронга қарши операцияларини қисқартиришга кўндирмоқчи

Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

"Ҳозир захираларимиз яхши даражада, аммо..."

Трамп АҚШнинг қурол-аслаҳа захиралари чексизлигини маълум қилди

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Эроннинг стратегияси АҚШ ва Исроил амалиётидаги заиф нуқталарни очиб берди

Эроннинг стратегияси АҚШ ва Исроилнинг Яқин Шарқдаги амалиётларида мавжуд бўлган бўшлиқларни юзага чиқарди.

Эрон аёллар терма жамоаси Осиё Кубогида мадҳия ижро этишдан бош тортди

Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари 2026 йилнинг 1-25 март кунлари Австралияда бўлиб ўтаётган Осиё Кубогининг очилиш ўйини олдидан давлат мадҳиясини ижро этишмади.

Ўзбекистонда педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади

Бу ҳақда Президент фармонида белгилаб қўйилди.

АҚШ-Исроил ҳужуми натижасида қанча Эрон фуқароси ҳалок бўлди?

Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси маълум қилди.

Трамп яна Испанияга таҳдид қилди

Гап шундаки, Испания АҚШга ўз ҳарбий базаларини ишлатишга рухсат бермаган.

Ўзбекистонда вояга етмаган қизларнинг ҳомиладор бўлиб қолиши борасида жавобгарлик кучайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 3 март куни аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини янада кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш юзасидан таклифлар ҳамда янги ташаббуслар билан танишди.

Тошкент шаҳар ИИББнинг 2 нафар тезкор ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ўз хизмат мавқеиларини суиистемол қилган ҳолда, шахсий бойлик орттиришни режалаштирган Тошкент шаҳар ИИББ 2 нафар тезкор вакилининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

Бухорода одамлардан пул йиғиб халқаро террористик ташкилотни молиялаштирган оила фош бўлди

2021-2025 йиллар давомида мазкур шахс интернет орқали ўзбекистонлик фуқаролар билан мулоқотга киришиб, уларни криптовалюта кўринишида пул маблағлари юборишга даъват қилди

Ларижоний: Эрон узоқ муддатли урушга тайёр

Бу ҳақда Tasnim News Agency хабар берди.

Испания АҚШга Эронга қарши базаларини беришдан воз кечди

Бу ҳақда Хосе Мануэл Албарес ва Мария Хесус Монтэро 2 март куни El Periodico нашрига маълум қилган.

Трамп АҚШ Эрон­ ҳудудида қуруқликдаги амалиёт бошлашни истисно этмади

"АҚШ Эронга қарши кенг қамровли уруш бошлаши эҳтимоли бор, мен уларнинг ҳудудига қуруқлик қўшинларини юборишим мумкин, буни истисно қилмайман", — деди АҚШ президенти.

Эрон олий раҳбарининг ўлдирилиши дунё миқёсида зўравонликка йўл очадиган хавфли бурилиш бўлди

Бундай фикрни Эроннинг Россиядаги элчиси Козим Жалолий билдирди.

48 соат ичида 60 та стратегик нишон ва 500 та объектга зарба берилди

Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) маълум қилишича, Эрон сўнгги 48 соат ичида АҚШ ва Исроилга қарашли 60 та стратегик нишон ҳамда 500 та ҳарбий объектга ҳужум қилган.

Медведев: Эрон тўқнашувга бардош бера олади, аммо нархи юқори бўлади

У бу ҳақда 2 март куни TASSга берган шарҳида маълум қилди.

Трамп: АҚШ ҳали Эронга йирик зарбаларни бошламаган

Бу ҳақда CNN 2 март куни хабар берди.

Макрон Франциянинг ядровий каллаклари сонини оширишни буюрди

Франция президенти Эммануэл Макрон 2026 йилда мамлакат янги гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини ишга туширишини эълон қилди. Лойиҳа Буюк Британия ва Германия билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган.

ДХХ: Тошкентдаги нарколабораториядан йирик миқдорда гиёҳванд моддалар чиқди

Тошкент шаҳрида аниқланган нарколабораториядан катта миқдорда гиёҳванд моддалар ва прекурсорлар олинди.

Нетаньяху ҳужумлардан омон қолди

Бинямин Нетаньяху офисига қилинган ҳужумлардан омон қолгани маълум бўлди.

Агар Эрон Ҳўрмуз бўғозини атиги бир ойга тўсиб қўйса, ЕИда газ нархи 130%га ошиши мумкин

Бу ҳақда “Goldman Sachs” инвестиция банки маълум қилди.

АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида Эрондаги мактабнинг 170 нафар ўқувчи ва педагог ҳодими ҳалок бўлди

Бу ҳужумдан олдин, Минаб шаҳридаги қизлар мактабига қилинган ҳужум оқибатида 40 нафар ўқувчи ҳалок бўлгани маълум қилинган эди.

Ҳизбуллоҳ Исроилга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди

Ҳизбуллоҳ Ливан давлатини эмас, Эрон режимини танлади ва тинч аҳолимизга ҳужум қилди.

Прокуратура ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.