Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори ҳамда Олий суднинг 2022 йил 23 апрелдаги МИБ-61/22-сонли топшириғи ижроси доирасида судьялар томонидан жойларда фуқаролар билан давра суҳбати ўтказиб келиняпти. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот котиби Садоқат Аллаберганова хабар қилди.
Галдаги учрашув Сирғали тумани “Иттифоқ” МФЙ биносида бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Хамиджон Шамшиев, жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди судяьлари Фарҳод Шукуров, Шерзод Юлдашев, Анвар Дусмуродов ва Сирғали туман ИИО ФМБ Пробация бўлими ходимлари, “Иттифоқ” МФЙ раиси, жами 20 кишидан иборат маҳалла фаоллари ва “Темир дафтар”га киритилган аёллар иштирок этишди.
Кун тартибига қўйилган масала эса “Иттифоқ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан ҳуқуқий масалалари юзасидан суҳбат ўтказиш, уларнинг мурожаатлари ва муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этишдан иборат.
Фарҳод Шукуров томонидан мамлакатимизда сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, аёлларнинг ижтимоий муҳофазаси, уларни қўллаб қувватлаш борасида қабул қилинаётган давлат дастурлари ва қонунлар ҳақида маъруза қилиниб, “Иттифоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ишсиз аёллар, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аёллар, ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар, тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд 15 нафар аёлларнинг ҳуқуқий масалалари ҳамда ижтимоий соҳадаги саволлари бўйича атрофлича жавоблар берилди.
— “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар томонидан, жумладан, муқаддам Жиноят кодексининг айрим моддалари билан судланиб, жазони ўтаб чиққан шахсларнинг судланганлик ҳолатини олиб ташлаш, жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш, оила ва никоҳ масалаларига оид, шунингдек ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз ва боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аёлларга уй-жойлар ажратиш бўйича банк муассасаларидан имтиёзли кредитлар ажратилиши ва уй-жойга эгалик қилиш бўйича берилган саволлар ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар ва тавсиялар берилди, - дейди Тошкент шаҳар суди судьяси Хамиджон Шамшиев.
Йиғилиш сўнгида туман суди судьялари Шерзод Юлдашев ва Анвар Дусмуродов жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирларни кучайтириш, аниқ мақсадга йўналтирилган тадбирларини олиб боришда ҳуқуқий маданиятни ошириш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича тушунтиришлар берди.
Йиғилиш қатнашчилари келгусида ушбу мазмундаги суҳбатларни мунтазам равишда тез-тез ўтказиб туриш, фуқаролар орасида тарғибот ишларини кучайтириш лозимлиги ҳақида таклифларини билдиришди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган
Эрон инқилобий гвардияси сўзларига кўра, сўнгги ҳужумда Исроилнинг кўп қатламли мудофаа тизимлари бир-бирига қарши ишлашига сабаб бўлган янги усул қўлланилди ва бу Эроннинг кўплаб мўлжалларни муваффақиятли нишонга олишига имкон берди.
Исроил тарихидаги энг кўп хизмат қилган бош вазирнинг сиёсий фаолияти унинг шахсий миссияси — Исломий Республика Эрондан келаётган таҳдидлар ҳақида дунёга огоҳлик бериш билан белгиланган.
Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрондаги ҳокимият ўзгариши ва Исроилнинг ҳужумлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
Бу ҳужум Украина чегарасидан қарийб 1000 км узоқда амалга оширилган. Украина Бош штабига кўра, ушбу заводда Эронда ишлаб чиқилган «Шаҳид» дронлари йиғилади, синаб кўрилади ва Украина ҳудудига, айниқса, энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига қарши қўлланилади.
Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.
The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.
Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.
Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.