Хорхе Месси: «Бир кун келиб Лео яна «Барселона»га қайтади»

Хорхе Месси: «Бир кун келиб Лео яна «Барселона»га қайтади»

«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Мессининг отаси Хорхе Месси Барселонага борди ва журналистлар билан суҳбатда ўғли бир кун келиб яна Каталонияга қайтишини айтди.

«Умид қиламанки, Лео бир кун келиб яна «Барселона»га қайтишига имконият бўлади», — деди Хорхе.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик ҳужумчи ўтган ёзда «кўк-анорранглилар»ни тарк этишга мажбур бўлганди. Бунга «Барса»нинг молиявий фейр-плей билан боғлиқ муаммолари сабаб бўлганди.

Маълумот учун, жорий мавсум Месси барча мусобақаларда парижликлар сафида 33та ўйин ўтказиб, 11та гол ва 13та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!