Хорватиялик ғаввос сув остида нафасини 29 дақиқа ушлаб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Унинг ютуғи 14 июнь куни "Бристол" меҳмонхонаси бассейнида Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари томонидан расман қайд этилди.
Сувга шўнғишдан олдин Витомир Маричич танасини «зарядлаш» учун махсус техника ёрдамида 10 дақиқа давомида тоза кислород билан нафас олди.
Денитрогенизация деб аталадиган бу жараён қондан азотни ювиш ва уни меъёрдан беш баравар кўп кислород билан тўйинтириш имконини беради. Кислород нафақат қизил қон таначаларида, балки плазмада ҳам эрийди, бу эса ҳавонинг "захирасини" сезиларли даражада оширади.
У аввалги рекордчи, яна бир Хорватиялик ғаввос Будомир Шобатнинг натижасидан деярли беш дақиқага ўтиб кетди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.