Хорижий давлатларига ишга юборишини ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Хорижий давлатларига ишга юборишини ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар У.Р., З.М. ва А.С. фуқаро Ҳ.Ш.ни 18 000 АҚШ доллари эвазига Исроил давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, шундан 2 000 АҚШ долларини олган вақтларда ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.К. 4 нафар фуқарони Туркия давлати орқали Никарагуа давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, жами 35 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!