Хонобод шаҳрида мижозларга қалбаки АҚШ долларини ўтказган банк собиқ кассири аниқланди

Хонобод шаҳрида мижозларга қалбаки АҚШ долларини ўтказган банк собиқ кассири аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Хонобод филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда ушбу банк универсал кассаси собиқ кассири И.А ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, чет давлатлардан пул ўтказмалари орқали келган АҚШ долларларини олиш учун банк хизматидан фойдаланган мижозларга қалбаки 2 600 АҚШ долларини ўтказганликлари аниқланиб, шундан қалбаки 1 600 АҚШ долларининг мижозлар томонидан қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!