Хонанда Каниза турмушга чиқди

Хонанда Каниза турмушга чиқди

37 ёшли хонанда Каниза Instagram саҳифаси орқали келинлик либосида тушган суратларини жойлаб, турмуш қурганини билдирди.

«Биз бир-биримизни 7 йил синадик. Ҳатто айро йўллардан кетдик. Мен ҳурмат қиладиган эркак ўта рашкчи ва санъатни қабул қилолмайдиган бўлиши керак эди. Шундай инсонни севдим. Фақат бирга бўлишимиз учун йиллар керак бўлди. Ваниҳоят рашк, қайсарлик, ҳар хил шартлардан кўра севгимиз кучлилик қилди. Алҳамдулиллаҳ», — деб ёзади хонанда.

«Ҳар бир қизнинг орзуси — оқ либосда янги ҳаётга қадам қўйиш. Ва шуни билингки, қизларжонлар, бахтнинг эртаси ёки кечи бўлмайди. Аллоҳ тақдирингизга кимни ва қайси вақтни ёзган бўлса, ўша куни бахтингизга етасиз», — деб ёзади Каниза.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!