Хитойнинг энг янги атом сув ости кемаси чўкиб кетди

Хитойнинг энг янги атом сув ости кемаси чўкиб кетди

Хитойнинг энг янги атом сув ости кемаси чўкиб кетди. Мамлакат расмийлари бу фактни яширишга уриняпти.

Нашрнинг манбаларига таяниб ёзишича, ҳодиса жорий йилнинг май ойи охири ёки июнь ойи бошида Ухан яқинидаги кемасозлик заводида содир бўлган.

Маълумотларга кўра, ҳарбий-денгиз кучларини, шу жумладан ядровий сув ости кемалари флотини кенгайтириш ХХР қуролланиш дастурининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Қўшма Штатлар Хитой сув ости кемаси чўкиши вақтида унда ядро ёқилғиси бўлган ёки йўқлиги тўғрисида маълумотга эга эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!