Ташқи ишлар вазири Андрий Сибига Туркиянинг Украинада адолатли ва кенг қамровли тинчликка эришишда муҳим рол ўйнашига ишонади.
Шу нуқтаи назардан, Сибига Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг ташаббуси билан 2022-йилда Қора денгизда “дон йўлаги” яратилганини эслатди.
Бундан ташқари, Украина вазирининг сўзларига кўра, Туркия ҳарбий асирларни озод қилиш жараёнида фаол иштирок этган.
“ Туркия Европа қитъасидаги энг катта армиялардан бирига эга. Ва, албатта, Украинада адолатли ва кенг қамровли тинчликка эришиш бўйича бўлажак келишувлар контекстида бу рол албатта бўлади ", деди у.
Аввалроқ Туркия Мудофаа вазирлиги Анқара зарур бўлса, Украинадаги тинчликпарвар миссияда иштирок этиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилганди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.