Хитойнинг Alibaba Holding компанияси акциялари 15 фоизга қимматлашди, бунга электрон тижорат гиганти компанияни олти қисмга бўлиш тўғрисида қарор қабул қилгани сабаб бўлди, деб хабар бермоқда Euronews.
Alibaba Cloud Intelligence булутли хизматлар, Taobao Tmall - Хитойда онлайн чакана савдо, International Digital Commerce - халқаро онлайн чакана савдо, Local Life - озиқ-овқат етказиб бериш, Cainiao - логистика ва Dawen Entertainment - рақамли медиа ва ўйин-кулги билан шуғилланувчи 6 та компанияга бўлинди.
Қайд этилишича, янги компанияларнинг ҳар бири ўз бошқарувига ва директорлар кенгашига эга бўлади, уларда операцияларни молиялаштириш бутунлай мустақил амалга оширилади.
Компаниянинг бўлиниши бозордаги ўзгаришларга тезроқ жавоб беришга ва янги корхоналар қийматини оширишга қаратилган. Маълум қилинишича, келажакда янги компаниялар индивидуал асосда капиталлашувни ошириш мақсадида ИПО ўтказишни режалаштирмоқда.
Маълумот ўрнида, Alibaba Group 1999 йилда хитойлик миллиардер Жек Ма томонидан асос солинган. 2022 йилда, Алибаба бренди Хитойда иккинчи ўринда турувчи энг қиммат бренд бўлган.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.