Хитойлик фермер икки бошли илон тутиб олди

Хитойлик фермер икки бошли илон тутиб олди

Хебей провинциясида яшовчи фермер ўз ҳовлисида 2 бошли илон юрганини пайқаб, уни яқинлари ва қўшниларига кўрсатиш учун тутиб олди, дея хабар беради UPI.

Фермер жараённи видео тасвирга олишга ҳам улгурган, тасвирда унинг иккала боши ҳам аниқ кўриниб турибди. Бироқ кимдир идишга бехос тегиб кетган, шекилли, илон қочиб кетган.

Нью-Жерсилик герпетологлар ҳам сентябрь ойида 2 бошли илон тутиб олишган эди. У ҳозир кузатув остида. Бундай ноёб жониворлар ёввойи табиатда омон қолмайди, улар албатта, мутахассислар назорати остида бўлиши керак, деб ҳисобланади.

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!