Хитойдаги шахта ҳалокати қурбонлари сони 20 кишига етди

Хитойдаги шахта  ҳалокати қурбонлари сони 20 кишига етди

Қутқарувчилар Хитой шимоли -ғарбидаги Цинхай провинциясида фавқулодда вазиятда бўлган шахтадан илгари бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган 19 кончининг жасадини топди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, бир ой давом этган қидирув-қутқарув ишлари расман якунланди. Унда мингдан ортиқ тезкор ходимлар иштирок этишди.

Гангца округидаги шахтани 14 август куни сув босди. Фавқулодда вазият пайтида шахта ичида 21 киши бўлган. Бир кончи ер юзига чиқиб улгурган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!