Хитойда заводдаги ёнғин оқибатида 36 киши ҳалок бўлди

Хитойда заводдаги ёнғин оқибатида 36 киши ҳалок бўлди

Хэнан провинцияси (Марказий Хитой) Аньян шаҳридаги заводда содир бўлган ёнғин оқибатида 36 киши ҳалок бўлди.

Аньян шаҳридаги корхонада ёнғин 21 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 16:22 да содир Воқеа жойига 63 та ўт ўчириш машинаси етиб келди. Орадан 3,5 соат ўтгач, ўт ўчирувчилар ёнғинни назорат остига олишга муваффақ бўлишди. Соат 23:00да ёнғин тўлиқ ўчирилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 06:10 ҳолатига кўра, ёнғин оқибатида 38 киши ҳалок бўлган, икки киши бедарак йўқолган, яна икки киши енгил тан жароҳати олган.

Воқеа сабабларини аниқлаш учун ёнғин жойида тергов ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!