Хитойнинг Ганьсу провинциясидаги хусусий болалар боғчасида камида 19 нафар бола қўрғошиндан заҳарланиш оқибатида жабрланди.
Shanghai Zhebao нашри боғча директори жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берди.
Касалхонага жами 19 нафар бола ётқизилган. Тиббий маълумотларга кўра, уларнинг баъзиларининг қонида қўрғошин даражаси 400 мкг/Л гача, касалхонага ётқизишни талаб қиладиган 250 мкг/л чегарадан анча юқори бўлган. Ота-оналарнинг сўзларига кўра, болаларда бир неча ой давомида кўнгил айниш, диарея, қорин крамплари ва оёқ оғриғи каби аломатлар кузатилган.
Маҳаллий ҳукумат ифлосланиш манбасини аниқлаш учун махсус гуруҳ тузди. Расмийлар ишлатилган озиқ-овқат қўшимчасини ҳали ошкор қилмади.
Хитойда сўнгги ўн йилликларда болаларнинг заҳарланиши билан боғлиқ кўплаб можаролар кузатилган. Улардан энг каттаси 2008 йилда содир бўлган меламинли сут ҳодисаси эди. Бир қатор ишлаб чиқарувчилар оқсил миқдори ортиши таъсирини яратиш учун сут маҳсулотларига меламин кимёвий қўшдилар. Расмий маълумотларга кўра, 300 мингдан ортиқ бола зарар кўрган, олти нафари буйрак этишмовчилигидан вафот этган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.