Душанба куни Гонконгда юан курси 2008 йилдан бери энг паст даражага тушди. Hang Seng China Enterprises индекси 7 фоиздан кўпроққа тушди, дея хабар берди Euronews.
«Бу Hang Seng China Enterprises индех яратилганидан бери энг ёмон кўрсаткич. Бундай ҳолат Хитой Коммунистик партияси қурултойига келган Хитой Халқ Республикасининг собиқ раиси, президиум аъзоси Ху Цзиньтао залдан чиқариб юборилган куннинг эртасига қайд этилди.
Сармоядорлар учун Президент Си Цзиньпиннинг тугамаган учинчи муддати Пекиннинг бозор иқтисодиётини ривожлантиришдан манфаатдор эмаслигидан далолат беради. Хитой Коммунистик партияси бошқарув органларига Си Цзиньпиннинг содиқ тарафдорларининг сайланиши эса юқоридаги раҳбар атрофида ҳокимиятнинг жамланиши якунланганини билдиради», - дейилади веб-сайтда.
Alibaba, JD ва Meituan каби йирик технология компаниялари акциялари 11 фоиздан кўпроққа арзонлашгани хабар қилинган. Хитой раҳбарияти энди давлат компаниялари ҳисобидан ривожланишни ўз зиммасига олади.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.
АҚШ иммиграция назорати хизматининг маълум қилишича, Италия фуқароси бўлган Хаби Лейм апрель ойидан бери мамлакат ҳудудида визада белгиланган муддатдан ортиқ қолган.
Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.
Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.
Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.