Хитой ядровий қуролсизланиш масаласида АҚШ ва Россия орасидаги музокараларга қўшилиш ниятида эмас. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Гуо Жиакун маълум қилди, дея хабар бермоқда Report агентлиги Reutersга таяниб.
«Хитойнинг ядровий салоҳияти Қўшма Штатлар билан бир даражага чиқмайди Хитойнинг АҚШ ва Россия ўртасидаги ядровий қуралсизланиш бўйича музокараларга қўшилиши талаби маъносиз ва реал эмас», – деди у.
Гуо Жиакуннинг таъкидлашича, Хитой «биринчи бўлиб ядровий қурол ишлатмаслик» сиёсатига амал қилади ҳамда ядровий кучларни ҳар доим миллий хавфсизлик учун зарур бўлган минимал даражада ушлаб туради. Шунингдек, мамлакат учинчи давлатлар билан қуролланиш пойгасига киришмайди.
Унинг қайд этишича, дунёдаги энг йирик ядровий арсеналга эга давлатлар ўз мажбуриятларини бажариб, ядровий қуролни қисқартириш йўлида ҳаракат қилиши шарт.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Доналд Трамп душанба куни Россия раҳбари Владимир Путин билан Аляскадаги учрашувида ядровий арсеналларни қисқартириш масаласини кўтарганини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, у бу жараёнга Хитойнинг ҳам жалб этилишини қўллаб-қувватлайди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.