Хитой ва Россия ракеталари туфайли дунёни бетартиб уруш кутмоқда — ОАВ

Хитой ва Россия ракеталари туфайли дунёни бетартиб уруш кутмоқда — ОАВ

Хитой ва Россия томонидан ракеталар ишлаб чиқарилиши назоратсиз ядровий урушга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда америкалик ҳарбий эксперт, қуролсизланиш сиёсати ва қурол назорати ассоциациясининг таҳдидларни камайтириш бўйича директори Кингстон Рейф фикрига асосланиб, The Sun иқтибос келтирди.

Унинг таъкидлашича, ҳозир Пекин ва Москва янги ракеталарни синовдан ўтказишда ва арсеналини кенгайтиришда давом этмоқда, Вашингтон эса бутун флотини модернизация қилмоқда. Гарчи мамлакатларда Совуқ уруш пайтида содир бўлган қуролланиш пойгаси бўлмаса-да, вақти-вақти билан давлатлар вакиллари айтганидек, "йирик давлатлар ўртасида ядровий рақобатнинг янги босқичи" мавжуд, бу яқин келажакда янада хавфли бўлиши мумкин, деб таъкидлайди Рейф.

У йирик давлатларнинг ядровий можарони чеклаш ёки назорат қилиш мумкинлигига, супер кучлар ўртасидаги рақобат ривожланаётганига асоссиз ишонишидан хавотирда.

Aввалроқ AҚШ Москвага 20 дақиқада етиб бора оладиган ракета ўқини муваффақиятли синовдан ўтказгани маълум бўлганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!