Хитой раҳбари Си Цзин Пин 7 февраль куни АҚШ президенти Дональд Трамп билан янги коронавируснинг тарқалиши бўйича мулоқот ўтказди, дея хабар беради АҚШ давлат ОАВ.
Си телефон орқали Трампга, Хитой ушбу эпидемияни енгишга ишончи комиллигини ва уни бартараф этишга қодирлигини таъкидлаб, мамлакат иқтисодий ривожланишининг узоқ муддатли режалари вирус сабаб ўзгармаслигини маълум қилган.
Си вирус билан курашни «халқ уруши» деб атади ҳамда Трампга Хитой ҳукумати вирусни олдини олиш ва уни назорат қилиш бўйича қатъий ишлар қилиниши билан бир қаторда мамлакатда умуммиллий сафарбарлик, кенг қамровли тайёргарлик ва тезкор чораларни амалга оширганини айтди.
Ўтган йил охирида Хитойда пайдо бўлган коронавирус ҳозирги кунгача 636 та кишининг ўлимига сабаб бўлган ва камида 31 000 нафар киши уни юқтириб олган.
Ушбу инқироз туфайли Хитой бўйлаб маҳаллий ҳокимиятлар ўн миллионлаб одамлар яшайдиган шаҳарларини ёпиб қўйган. Вирус Хитойдан ташқарида йигирмадан ошиқ давлатга тарқалиб, камида 240 кишида аниқланган.
АҚШ сўнгги икки ҳафта ичида Хитойга борган чет элликларнинг ўз ҳудудига киришини вақтинча таъқиқлади. Бундан ташқари яна бир қатор мамлакатлар, жумладан Италия,Сингапур ва Мўғулистон Хитойдан келган саёҳатчиларга катта чекловлар эълон қилган. Шунигдек, АҚШ, Япония, Британия, Германия ва бошқа давлатлар ҳам ўз фуқароларига Хитойга саёҳат қилмасликларини маслаҳат беришган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.