Хитой Россияга автомобиль экспортини оширди

Хитой Россияга автомобиль экспортини оширди

2024 йилнинг биринчи ярмида Хитойдан Россияга енгил автомобиллар етказиб бериш пул кўринишида 35,4 фоизга ошиб, 6,2 миллиард долларни ташкил этди, дея хабар беради «Интерфакс» ХХР Бош божхона бошқармаси маълумотларига таяниб.

Қайд этилишича, биринчи чоракда Хитойдан Россияга 2,3 миллиард долларлик (+30,7 фоиз йиллик йиллик), иккинчи чоракда эса 3,9 миллиард долларлик (+38,4 фоиз) енгил автомобиллар импорт қилинган. Июнь ойида уларнинг Россияга етказиб бериш ҳажми 1,36 миллиард долларни ташкил этиб, май ойидаги натижадан 2 фоизга ошиб кетди ва 2023 йилнинг ноябрь ойидан буён энг юқори кўрсаткич бўлди, ўша пайтдаги кўрсаткич 1,38 миллиард долларни ташкил қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!