Хитой ракета ишлаб чиқариш ва ракета қўшинларига алоқадор объектлар майдонини сезиларли даражада кенгайтирмоқда, деб хабар бермоқда CNN.
"Журналистлар 2020 йилдан буён олинган сунъий йўлдош тасвирлари, хариталар ва ҳукумат хабарномаларини таҳлил қилиб, Хитойда ракеталар ишлаб чиқариш ҳажми анча ошганини аниқлаган", дея ёзмоқда нашр.
Сунъий йўлдош тасвирларига кўра, Хитой Қуролли кучларининг ядро арсеналини назорат қилувчи ракета ишлаб чиқариш ёки ракета қўшинларига тегишли 136 та объектнинг 60 фоизидан ортиғида кенгайиш аломатлари кузатилган.
"Хитойдаги ҳарбий заводлар, илмий-тадқиқот ва синов марказларини ўз ичига олган бу объектлар майдони 2020 йил бошидан 2025 йил охиригача бўлган даврда минглаб квадрат метрларга кенгайган", дейилади мақолада.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"АҚШ Эронга қарши кенг қамровли уруш бошлаши эҳтимоли бор, мен уларнинг ҳудудига қуруқлик қўшинларини юборишим мумкин, буни истисно қилмайман", — деди АҚШ президенти.
Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) маълум қилишича, Эрон сўнгги 48 соат ичида АҚШ ва Исроилга қарашли 60 та стратегик нишон ҳамда 500 та ҳарбий объектга ҳужум қилган.
Франция президенти Эммануэл Макрон 2026 йилда мамлакат янги гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини ишга туширишини эълон қилди. Лойиҳа Буюк Британия ва Германия билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши операция «режадан олдинда» кетаётганини билдириб, «48 нафар етакчи бир зумда йўқ қилинди. Бу жуда тез содир бўлди», деди.