Хитой президенти Саудия Арабистонига боради

Хитой президенти Саудия Арабистонига боради

Хитой раиси Си Цзиньпин жорий йил 7-9 декабрь кунлари Саудия Арабистонида уч кунлик расмий ташриф билан бўлади, деб хабар қилади “Синьхуа” агентлиги.

Маълум бўлишича, Ар-Риёдга сафари доирасида Си Цзиньпин Хитой-Араб саммитида иштирок этади.

Саудия Арабистони ТИВ маълумотига кўра, Хитой раҳбарининг ташрифи Қирол Салмон бин Абдулазиз таклифига биноан ташкил этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!