Хитой пахтаси

A A A
Хитой пахтаси

Хайнанда биз Хитой Халқ Республикаси Фанлар Академиясининг жанубий қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот базасида бўлдик ва хитойлик олимлари томонидан олиб борилаётган ишлар билан танишдик. Айтиш лозим, дунёда энг кўп пахта ишлаб чиқарадиган мамлакат Хитойдир. Пахта Хитойнинг қарийб барча минтақаларида: Шимолий-Хитой текислигида, Янцзи дарёси дельтасида, Янцзи водийсининг марказий қисмида, Синьцзян-Уйғур автоном районида парвариш қилинади. Хитойликлар йилига 17 миллион тоннага қадар пахта етиштиради. Хитойдан кейин АҚШ, улар 11 миллион тонна, Ҳиндистон - учинчи ўринда бўлиб 7 миллион тонна, Покистон 6 миллион тонна, Ўзбекистон манбаларда қайд қилинишича 3 миллион тоннадан ортиқ пахта ишлаб чиқаради.

Ҳозирги иқтисодий глобаллашув даврида Хитойда пахтачиликни ривожлантиришга эҳтиёж жуда катта бўляпти, дейди Хитой Халқ Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Ню Дунь.
Биринчидан, тўқимачилик саноати катта суръатлар билан ривожланмоқда. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзи ҳам пахтага бўлган талаб-эҳтиёжни оширди. 2000-2005 йилларнинг ўзида ип йигирадиган урчуқларнинг умумий сони 34 миллиондан 75 миллион донага етди. Хитой тўқимачилик саноати илгари йилига 3,6 миллион тонна пахтадан газлама тўқиб чиқарса, ҳозир Хитой 9 миллион тоннадан ортиқ пахтадан газлама ишлаб чиқармоқда. Бундан ташқари аҳоли жон бошига пахта ишлатиш ҳам ортиб бормоқда. Агар 1980 йили бу кўрсаткич 4,1 килограмм бўлса, ҳозир ҳар бир киши ўрта ҳисобда 14 килограммдан пахта ва пахтадан тайёрланган маҳсулотлардан фойдаланмоқда.
Иккинчидан, АҚШ ва бошқа тараққий қилган давлатлар 2006 йилдан пахтани экспорт қилинишида тўланадиган субсидияларни бекор қилди, бунинг натижасида жаҳон бозори билан ички бозордаги нархлар бир-бирига яқинлашди. Бу эса бошқа давлатларда, жумладан, АҚШ пахтачиликни ривожлантиришга ўзининг яхши таъсирини кўрсатди.
Учинчидан, 2010 йилда пахта экиладиган майдонлар 5,6 миллион гектардан ошди, боз устига янги юқори ҳосилли пахта навлари экиладиган майдонлар кенгайтирилди, хусусиятлари яхшиланган янги пахта навлари яратилди, уруғчиликни яхшилаш натижасида ҳосилдорлик ва йиллик пахта ишлаб чиқариш миқдори 1,3 фоизга ошди, дейди Хитой Халқ Республикаси қишлоқ хўжалик вазири ўринбосари Ню Дунь.
Пахта етиштириш авваламбор катта харажатларни ва йилига уч фасл мобайнида қуёшнинг жазирама нурлари остида мунтазам оғир жисмоний меҳнатни талаб қилади.
Жаҳон пахтачилиги тарихида ижобий ҳодисалар ҳам рўй бермоқда. Пахта етиштиришга ажратилаётган майдонларнинг қисқаришига қарамай унинг гектар бошидан олинадиган ҳосилдорлиги ошаяпти. Бу демак, пахтачиликда кўп харажатли экстенсив йўлдан тобора воз кечиб, ҳосилдорликни оширишга йўналтирилган интенсив йўлга ўтилмоқда. Бу эса, мутахассисларнинг фикрига қараганда, маълум маънода пахтанинг таннархини пасайишига олиб келади. Хитойда 95 фоиз тўқимачилик корхоналари давлат қарамоғидан чиқарилиб хусусий ва акциядорлик компаниялари ихтиёрига ўтмоқда. Хитой ялпи маҳсулотнинг ярмидан кўпини экспорт қилмоқда. Боз устига тоза пахта толасидан тайёрланган хитой чити, сатини, батисти каби тайёр маҳсулотларига дунёда эҳтиёж жуда катта.
Бозордаги нарх-навонинг қандай бўлишидан қатъи назар Хитойда пахтанинг нархи ҳукумат томонидан белгиланади. Фермер хўжалиги раҳбарлари пахтани четга сотиш учун ҳукумат идораларидан экспорт квотасини олиши зарур. Режалаштириш иқтисодиётидан бозор иқтисодиётига ўтаётганлиги сабабли, Хитойда квотани олиш ишлари анча осонлаштирилган. Давлатга ҳам, фермерга ҳам фойдали бўлган бу иш тобора оммавий тус олиб бормоқда. Мамлакат ичкарисидаги пахта савдоси Хитойда миллий пахта биржаси орқали амалга оширилади. Пахтани сотиш ва харид қилиб олишнинг бу усули иккала томонга маъқул бўлганлиги сабабли у ҳам илдам ривожланиб бормоқда.
Мамлакатда квота жорий қилиниши Хитойга маълум муддатда назоратсиз пахта толасининг кириб келишни олдини олди ва савдо-сотиқни тартибга солди. МДҲнинг пахта етиштирувчи (Марказий Осиё, Қозоғистон ва Кавказорти) мамлакатлари томонидан бозорга чиқарилган пахта чиқиндиларидан - линт билан улюкнинг қарийб барчасини ҳозир Хитой сотиб олмоқда.
Пахта ҳосилдорлиги бўйича ҳам Хитой жаҳонда биринчи ўринда туради. Ҳиндистон эса ҳар гектар ердан олинадиган пахта ҳосили бўйича энг паст кўрсаткичларга эга. Ҳиндистон пахта экиладиган майдонларининг катталиги бўйича дунёда биринчи ўринда бўлса ҳам, етиштираётган пахтанинг миқдори, ҳажми бўйича Хитой билан Америкадан кейин учинчи ўринда туради. Ҳиндистонда пахта асосан суғорилмайдиган ерларда, оддий, жўн агротехника қонун-қоидалари билан етиштирилади.
Зараркунанда ҳашоратлар ва пахтамиз сифатининг пастлиги пахтачиликни ривожлантиришда жуда узоқ йиллар тўсқинлик қилди , дейди Хитой Халқ Республикаси Қишлоқ хўжалик вазири ўринбосари, Хитой қишлоқ хўжалик Фанлар Академияси президенти Ли Цзян. 90-йилларда бизнинг олимларимиз пахтани Bt-пахта трансген навининг биринчи авлодини яратишга муваффақ бўлди ва бу илмий ихтирога интеллектуал мулк сифатида ўзлари мустақил эга бўлиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди. Натижада илгари сотувга чиқарилаётган ҳосилнинг 5 фоизигина пахтанинг трансген нави бўлса, энди экспорт қилинаётган ҳосилнинг 95 фоизини пахта совкаси каби ҳашаротларга бардош бера оладиган пахтанинг трансген нави ташкил қилаяпти. Ҳозир экин майдонларининг асосий қисмига пахтанинг зараркунанда ва касалликларга чидамли ана шу нави экилмоқда. Трансген пахтанинг биринчи авлодини парвариш қилиш технологияси жараёнида тўпланган тажриба, билим, пахтачилик илми, фанида қўлга киритилган катта муваффақият бўлди. Бу - ҳам ҳосилдорлиги, ҳам толасининг сифати юқори бўлган янги навнинг пайдо бўлиши дунё пахтачилиги амалиётида ҳам катта ютуқ, деб тан олинмоқда.
Ҳозирги пайтда Хитойда етиштирилаётган пахтанинг маркаси 32 рақамли эшилган ипга тўғри келади, пахтанинг трансген навидан тайёрланган ип эса 60 рақамли ипга тўғри келаяпти. Шундай қилиб ишлаб чиқарилаётган пахтамиз толасининг сифати қарийб икки баробар юқори бўлди. Бу пахтачиликда ҳам, тўқимачилик саноатида ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга, деди Хитойдаги АСНК пахтачилик илмий-тадқиқот институтининг директори Юй Шусюнь.
Хитой пахтадан тайёрланадиган кийим-кечак тикиб чиқаришни кескин кўпайтирди. Толаси ингичка, узун ва пишиқ, сифати юқори бўлган Хитойнинг трансген пахтасининг пайдо бўлиши жаҳон бозорида бошқа давлатлар ишлаб чиқараётган пахтанинг баҳосига ўз таъсирини кўрсатди. Натижада Марказий Осиё давлатларида етиштирилаётган пахтага эҳтиёж бирмунча пасайган. Яна шуниси диққатга сазоворки, пахта толасини маълум шароитда бир неча йил мобайнида сақлаш мумкин. Шу сабабли-ми, Хитой омборларида жаҳон бозорида пахта таннархини истаган томонга ўзгартириш имконини берадиган миқдорда пахта толаси тўпланган. Бу мамлакат тўқимачилик корхоналарини бир меъёрда пахта билан таъминлаш имконини бермоқда.
Синьцзян-Уйғур Автоном ҳудуди Хитойда пахта етиштирувчи асосий минтақалардан биридир. 1993 йилдан ҳар гектар ердан олинадиган пахтанинг ҳосилдорлиги бўйича ҳам, пахта экспорти ва киши бошига ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдори бўйича ҳам Синьцзян-Уйғур Автоном ҳудуди Хитойда биринчи ўринни эгаллаб келмоқда.
Синьцзянь автоном ҳудуди пахтакорлари сўнгги 4 йил мобайнида мунтазам равишда йилига 1,5 миллион тоннадан ортиқ пахта йиғиштириб олиб, бутун Хитой пахтасининг 25 фоизини, дунёда тайёрланаётган пахта ҳосилининг 8 фоизини ишлаб чиқармоқда. Ҳудуд аҳолисининг жон бошига тўғри келадиган соф даромадининг қарийб 15,5 фоизи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришидан, айрим пахтачилик районларида эса соф даромаднинг 60 фоизи пахтачиликдан олинмоқда. Пахтачилик бу ерда қишлоқ хўжалигининг бошқа соҳаларига қараганда сердаромад соҳа ҳисобланади. Пахтачиликка мамлакат иқтисодиётининг бошқа соҳаларига нисбатан ҳам катта даромад берадиган соҳа, деб қаралмоқда. Айни пахтачиликдан келаётган даромад Синьцзян автоном районига жадал суръатлар билан ривожланиш имкониятини берди, деса бўлади.
Сўнгги йилларда пахта майдонлари қисқартирилиб, гектар бошидан олинадиган ҳосилдорлик ортди. Хитойнинг пахта етиштирадиган муҳим минтақаларидан бири бўлган Оқсув туманида кам ҳосил бераётган ерлар, иқлими қалтисроқ, касалликка тез-тез чалиниб турадиган, зараркунандалари кўп учрайдиган, шунингдек, шаҳарлар атрофидаги ерларда пахта етиштиришга барҳам берилмоқда. Уларнинг ўрнида бошқа экинлар экилиб, чорва учун ўтлоқлар яратилиб, ўрмонлар барпо этиляпти. Хитой ўлчамида гектар , сотиқ ўрнига хитойча му сўзи ишлатилади. Бир гектар ер салкам 15 му га тенг. Синьцзянда ҳар му дан 115 килограмдан тортиб, то 180 килограмгача ҳосил олинади. 1 гектар ердан қанча ҳосил олишини билиш учун 1 му дан олинган ҳосилни 15 га кўпайтиришимиз лозим. Шунда бизнинг ҳисобимиз бўйича бир гектар ердан олинадиган ҳосилдорлик чиқади. Гектар ҳам му ҳам бизнинг ҳисоб ўлчовимиз бўлмаганлиги сабабли, бизга Хитой дунёда энг кўп пахта ишлаб чиқарадиган мамлакатлиги, ҳосилдорлик ҳам бу ерда юқори эканлиги ҳақидаги маълумотнинг ўзи етарли, деб ҳисобладик.
Пахтачиликда экстенсив методдан интенсив методга ўтилмоқда. Илгарилари миллион-миллион тонналар ишлаб чиқариш учун курашилган бўлса, энди ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори билан бир қаторда толанинг ингичкалиги, узунлиги, пишиқлиги, жаҳон бозори талабларига қараб, сифат ва яна бир бор сифат учун курашилмоқда.
Куч билан тортганда ҳам узилмайдиган толасининг сифати пишиқ бўлган, касалликка ва ҳашоратларга чидамли, машина теримига мўлжалланган, стандарт талабларига тўла жавоб берадиган, юқори ҳосилли ўрта ва ингичка толали пахтанинг янги навлари яратилди. Уларнинг техник кўрсаткичлари жаҳон тўқимачилик марказларининг талабларига тўлиқ жавоб берадиган даражага етди. Синъцзянда чет элдан пахта толасини ажратиб оладиган, уни қайта ишлайдиган, навларга ажратадиган, янги навлар синаб кўриладиган, нави ва сифатига қараб алоҳида-алоҳида қилиб ажратиб берадиган, уруғлик чигитга ишлов берадиган 3 та селекция базаси, 1 та селекция маркази, 4 та элита уруғлар базаси, 15 та товар уруғликлар базаси ва пахта толаси сақланадиган омборхоналар сотиб олинди.
Синьцзян пахта заводи ўз маҳсулотининг 80 фоизини биринчи ва иккинчи навларда ишлаб чиқармоқда. Пахтачилик ҳам саноат асосида ривожланишга ўтаяпти. Синьцзян Уйғур автоном райони пахтакорлари олдида Шаньдун провинциясидаги Лутай АООО тўқимачилик компания си, Ават уездидаги 3-Фэншоу фермаси ва 50 минг урчуққа мўлжалланган ингичка толали пахтадан газлама тўқиб чиқарадиган фабрикасини етарли миқдорда пахта ҳосили билан таъминлаш масаласи турибди. Ават уезди саноат корхоналарини хомашё билан таъминлайдиган - миллион тонна пахта берадиган уезд деган ном олди. Уезд аҳолиси фақат пахта етиштириш билан деҳқоннинг қозони оқармаслигини ҳам пировардида тушуниб етди. Шу сабабли улар хомашёдан тортиб тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга қадар бўлган барча жараёнларни кластер асосида бирлаштиришга ўтди. Бу демак, пахтадан тайёрланган маҳсулотдан келадиган умумий даромад деҳқон билан саноат корхоналари ишчиси ўртасида адолатли тақсимланади.
Деҳқонлар билан пахта саноати ишчиларининг манфаатлари бирлашган бу янги мажмуани яратишда Хитой билан хорижий давлатларнинг 4 та корхонаси иштирок этди. Натижа кутганидан ҳам аъло бўлди. Буни кўрган ишбилармон, тадбиркор, бизнесменлар билан бирга пахтачиликка капитал-маблағ оқиб кела бошлади.
Биз бир нарсани яхши англаб олдик, дейди Синьцзян Мянхуа Чанье (Синьцзян пахта етиштириш бирлашмаси) нинг етакчи менежерларидан бири. Кичик пахтачилик хўжаликларидан фойда йўқ экан, ўзаро рақобат эса нафақат зарарли, балки пахтачиликни ривожлантиришга тўсқинлик ҳам қилар экан. Йирик Синъцзян пахта ишлаб чиқариш бирлашмасисиз жаҳон бозорида рақобат қила олмаслигимизга ишонч ҳосил қилдик, деб гапини тугатди менежер.
Хитой экспорт қилиш учун илгари зарур бўлган, Умумжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлганидан кейин эса, худди шунинг ўзи, тўсқинлик қилаётган квоталарни бекор қилди. Бир сўз билан айтганда, пахта ва ип газламаларида ишлайдиган корхона ва ишчи коллективлари жиддий рағбатлантирила бошланди.
Manba: uza.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Аҳолига ҳеч қандай шартларсиз ҳар 3 ойда 200 доллардан берилади

Нашрнинг хабар беришича, маблағларни банк ҳисобига чек орқали ёки ҳукумат қўллаб-қувватлайдиган рақамли ҳамён орқали криптовалюта шаклида олиш мумкин.

Мерц Украина бўйича музокаралар тафсилотларини ошкор қилди

Мерц бу ҳақда ZDF телеканалида айтиб ўтди.

"2022 йилда урушни биз бошлаганимиз йўқ; аслида бу урушни Ғарбнинг ўзи бошлаган"

Киев режими дунёдаги энг йирик ҳарбий-сиёсий блок салоҳиятига эга

Фарғоналик табиб Иқбол Солиев 10 суткага қамалди

Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.

Абдуқодир Ҳусанов ва «Манчестер Сити» бугун ярим финал йўлланмаси учун ўйин ўтказади

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.