Хитой ҳозирча коронавирус устидан ғалаба қозонмаганини маълум қилди

Хитой ҳозирча коронавирус устидан ғалаба қозонмаганини маълум қилди

Хитой Бош вазири Ли Кэцян мамлакатда коронавирус инфекцияси эпидемияси ҳали тугамаганини, ғалаба қозондик деб айтишга эрта эканлигини айтди, деб хабар беради РИА Новости.

Вазирнинг таъкидлашича, давлат CОВИД-19 га қарши курашда сезиларли ютуқларга эришди, аммо ҳали ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар етарлича. Коронавирус мамлакатда сақланиб турибди.

Шу билан бирга, Кэцян коронавирусга қарши юқори натижаларга Хитой халқининг тинимсиз меҳнати ва фидойилиги туфайли эришилганини таъкидлади.

"Ҳозирда эпидемия ҳали тугамаган. Муаммоларимиз жуда катта", деди Бош вазир.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!