Мамлакатимизнинг ХХРдаги элчихонаси Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда маҳаллий маҳсулотларни Хитой бозорига олиб кириш бўйича фаол иш олиб бормоқда, деб хабар қилаяпти «Дунё».
Ўзбекистон Президентининг 18-19 май кунлари ХХР буюрган давлат ташрифи доирасида бир қатор ҳужжатлар, жумладан, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Хитой Божхона бош маъмурияти ўртасида «Ўзбекистондан Хитойга узум экспорт қилишда фитосанитар талаблар ва назорат тўғрисидаги баённома» ҳамда «Ўзбекистондан Хитойга Парранда гўштини етказиб беришда карантин ва ветеринария-санитария талаблари тўғрисидаги баённома» имзоланди.
Хитой мамлакатга импорт қилинадиган товарлар устидан қаттиқ назоратни амалга оширади, импорт қилувчилар/ишлаб чиқарувчиларга маҳсулотларни текшириш учун назорат остида карантин рухсатини беради. Баённомаларда санитария, ветеринария ва фитосанитария талаблари аниқ белгиланган.
Хусусан, Ўзбекистондан ушбу мамлакатга экспорт қилинаётган узум ва музлатилган товуқ оёқлари ХХР импорт қилинадиган фитосанитария ва ветеринария талабларига, шунингдек, Хитойнинг озиқ-овқат хавфсизлиги ва гигиена стандартларига жавоб бериши керак.
Маҳсулотларни экспорт қилишга фақат Хитой фитосанитария хизмати реестрига киритилган корхоналарга рухсат этилади. Бу эса Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига тегишли.
Имзоланган баённомалар билан тадбиркорлар учун Хитойга экспорт ҳажмини ошириш, ишлаб чиқарувчи ва фермерлар даромадини кўпайтириш учун янги имкониятлар очилмоқда. Қайд этилишича, ўзбек экспортёрлари ўз маҳсулотларини Хитой бозорига етказиб беришдан максимал даражада фойда олиш учун барча имкониятларни ишга солишлари керак.
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
Шамолли об-ҳаво ва шамол энергетикаси орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши туфайли Германияда электр энергияси нархи пасайиб, бир неча соат давомида нол даражадан пастда қола бошлади.
"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.