Хави: "Барчаси 99 фоиз Мессига боғлиқ"

Хави: "Барчаси 99 фоиз Мессига боғлиқ"

"Барселона" ёзги трансфер ойнасида Лионель Мессининг қайтишига умид қилмоқда. Каталония жамоаси бош мураббийи Хави бу мавзудаги саволларга жавоб беришдан чарчамаяпти. Ёш мутахассис аввалроқ “Sport” нашрига берган интервьюсида Мессининг қайтиш шарти ҳақида гапирган бўлса, сешанба куни эса TV3 телеканалига берган интервьюсида ҳам бу мавзусидаги саволга жавоб берди.

“Ҳаммаси Мессига боғлиқ. Агар у "Барселона"га ўтишни истаса, биз уни шу ерда бўлиши учун қўлимиздан келганини қиламиз. Бу 99 фоиз Леога боғлиқ", - дейди Хави.

Хабарингиз бор, 35 ёшли Лионель Мессининг "ПСЖ" билан амалдаги шартномаси июнь ойи охиригача мўлжалланган. Сўнгги кунларда аргентиналик футболчини "Ал-Ҳилол" трансфер қилиши ҳақидаги миш-мишлар фаол тарқалмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!